Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ўзбек чавандозлари Марказий Осиёда тенгсиз...ми?!

Баҳо:
+ | -
Яқингинада мамлакатимиз от спорти бўйича нуфузли мусобақа – “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” халқаро болалар кубогининг финал босқичига мезбонлик қилганди.   Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клубида яна бир йирик ҳалқаро мусобақа ташкил этилди. Бу ҳам бўлса Халқаро от спорти федерациясининг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончидан нишона.   От спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган анъанавий жаҳон кубоги босқичи Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳсларида бу сафар ҳам юртимиз чавандозлари билан бир қаторда қўшни Қозоғистон ва қирғизистонлик чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб борди.   Уч кун давом этган мусобақаларда ҳамюртларимиз ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлади, дейишга асослар етарли. Зотан, уч кун давомида ҳам ўзбекистонлик чавандозлар ўз мухлисларини хушнуд этишди, фақат Миллатлар кубоги мусобақаси бундан мустасно.   photo5353021400220281549.jpg   Дарвоқе, жаҳон кубоги босқичи доирасида ўтказилган Миллатлар кубоги баҳсларида бу сафар Марказий Осиёнинг доимий уч вакилидан ташқари Белорусь ҳамда Россиядан ҳам ёш ва иқтидорли спортчилар ўз омадини синаб кўрди. Мазкур йўналишдаги мусобақаларда юртимиз шарафини Хуршид Олимжонов, Феруз Абдуллаев, Бекзод Қурбонов ҳамда умидли спортчимиз Саидамирхон Турғунбоевлар ҳимоя қилди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувларда омад бу сафар Қирғизистон терма жамоаси аъзоларига кулиб боқди. Бизникилар иккинчи, Қозоғистон терма жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди. Россия ва Белорусь вакилларининг эса юртимизга ташрифи омадсиз чиқди.    Аммо, ушбу йўналишда муносиб қатнашган 18 ёшли чавандозимиз С.Турғунбоев Халқаро тоифадаги спорт устаси талабини бажарди. Бундан кўриш мумкинки, ўзбек от спортининг эртаси ишончли қўлларда.   Жаҳон кубоги босқичининг Гран-при мусобақалари ҳам ўта муросасиз кечди. Унда омад ҳамюртимиз Бекзод Қурбоновга насиб этди. Терма жамоамиз сардори ва ўзбек от спорти фахри бўлмиш Ғайрат Назаров эса кумуш медалга сазовор бўлди. Қирғизистонлик машҳур спортчи Камиль Сабитов бронза медалини қўлга киритди.   От спорти бўйича жаҳон кубогининг Марказий Осиё минтақаси иккинчи босқичига 24-26 май кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи учинчи босқич беллашувлари эса Осиё чемпионати ҳамда олимпиада саралаш турнирлари яқинлашиб қолгани сабабли куз фаслига, аниқроғи сентябрь ойига қолдирилди. Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг Марказий Осиё минтақаси саралаш баҳслари учта босқичда ташкил этилади. Барча босқичларда максимал юқори натижа қайд этган чавандоз ва оти жаҳон кубогининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.   photo5353021400220281548.jpg   photo5352776711638461154.jpg
Манба: UZA
Киритилди: 15:14, 02.05.2019.
Ўқилди: 4903 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.