Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Спортчилар инновацион технологиялар асосида тайёрланади

Баҳо:
+ | -
Янги инновацион ғояларни ўзида мужассам этган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Наманган шаҳар ўқув-спорт клуби фойдаланишга топширилди.   Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, Наманган вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, мудофаа, ички ишлар бошқармалари раҳбарияти, Миллий гвардия ва ҳарбий қисмлар аскарлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этди.   Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг маънавий ва жисмоний камолоти йўлида яратилаётган кенг имкониятлар, уларни соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварлик тамойиллари асосида тарбиялаш, бу борада адабиёт, санъат, спорт каби оммавий воситалардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.   – Инновацион технологиялар жорий этилган мазкур ўқув-спорт клуби ҳарбий ватанпарварлик тарбияси билан бирга Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни ўз ичига олган, – дейди Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров. – Муассасада ёшларни интеллектуал ва жисмонан камол топтириш, уларнинг қизиқишини ошириш ва бу борадаги қобилиятини ривожлантириш учун барча шароит яратилган.   5-faqat saytga..jpg   Ушбу ўқув-спорт клуби давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ барпо этилди.    Клуб мажмуаси 17 та назарий ўқув хонаси, 2 та лаборатория – амалий ўқув машғулотлари хонаси, маънавият ва маърифат хонаси, ишчи ва хизматчилар, ўқувчиларнинг маданий дам олиш хоналари, ўқув машқи майдони (автодром), техник назорат маскани ва бошқа кўплаб зарур техник-хўжалик иншоотларини ўз ичига олган. Ҳар бири 25 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув хоналари инновацион ғоя ва технологиялар асосида жиҳозланган. Сўнгги русумдаги ахборот-коммуникация технологиялари, “Smart Board M-600” интерактив анимацион доскаси, интерактив доска, ҳаракатланувчи “Ласетти” автомобилининг қирқимли макети, светофорлар ва аҳоли яшайдиган ҳудуд макетлари, иккита автотренажёр назарий ва амалий машғулотлар уйғунликда олиб борилишини таъминлайди. Ўқув хоналари, хусусан, якуний имтиҳон олиш хонасига ўрнатилган аудио-видео кузатув қурилмалари ўзаро жамоатчилик назорати тамойили сифатида ўқув жараёни шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.   Барча ўқув-амалий машғулот хоналаридаги йўл ҳаракати хавфсизлигига оид йўл белгилари, панно ва бошқа кўргазмали воситалар электрон тизимда ишлайди. Енгил ва юк автомобилларининг ички механизмлари, қирқилган макетлари ҳар бир деталнинг тузилиши ва вазифаси ҳақида ўқувчининг тўлиқ тасаввур асосида билими ва тажрибасини бойитишга хизмат қилади. 3,5х5,5 метр ўлчамдаги кўчма шаҳарча макети умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлашда қўл келади.   – Ўқув хоналарини жиҳозлашда ўқитувчилар, инструкторлар ўртасида ўзига хос танлов эълон қилинди, – дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Аълахўжаев. – Бу ҳар бир ўқитувчининг ўқув хонасини ўзи мароқ билан ишлайдиган, ўқувчи иштиёқ билан билим оладиган хонага айлантириши учун илмий, амалий, ижодий ёндашув билан жиҳозлашга туртки бўлди.    Клуб ҳовлиси марказида барпо этилган рангли фаввора муассаса ҳудудида мусаффо микроиқлим ҳосил қилишда, ходимлар ва ўқувчиларнинг эстетик тарбиясида ҳам муҳим роль ўйнайди.   12.jpg   Тантанали тадбирдан сўнг иштирокчилар Наманган шаҳар ўқув-спорт клубида яратилган шароитлар билан танишди.   Тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт клублари жамоаларининг автомотоспорт, авиамодель, ракетамодель каби спортнинг техник ва амалий турлари, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар санъат турлари бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.   Ўқув-спорт клубининг очилиши “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Наманган Ёшлар марказида “Ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик тарбияси” номли китоб тақдимоти, “Баркамол авлод” ёшлар спорт мажмуасида ўтказилган “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик ва спорт фестивалига уланиб кетди.   Тадбир доирасида, шунингдек, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ходимлари ёдга олиниб, уларнинг оилаларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Манба: UZA
Киритилди: 23:55, 02.05.2019.
Ўқилди: 2091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.