8-12 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.
Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этади. Бугун турнирда қатнашадиган боксчиларимиз Хабаровскка жўнаб кетди.
Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда Россияга йўл олди:
-52кг: Аброржон Қодиров -57кг:
Худойназар Файзов -69кг:
Саиджамшид Жафаров -69кг:
Билолбек Мирзараҳимов -75кг:
Баҳромжон Фозилов -81кг:
Абдукарим Фармонов +91кг:
Лазизбек Муллажонов +91кг:
Улуғбек Мубинов
Мураббийлар: Равшан Хўжаев, Алишер Тўйчиев.
Шавкат Бадалов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради.