Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Машҳур травмотолог-ортопед Мелих Малкоч Тошкентда спортчилар учун бепул консультация ўтказди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги спортчилар, хусусан, футболчиларнинг саломатликларини таъминлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан туркиялик машҳур травмотолог-ортопед, тиббиёт фанлари доктори Мелих Малкоч 6 май куни Тошкентга ташриф буюриб, мамлакатимиздаги спортчиларга бепул консультациялар ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Туркиялик машҳур шифокор тирсак бўғимлари эпикондилити, билак тенденити, болдир бўғимлари тенденити, тиззадаги мениск узилиши, оёқдаги олд ва орқа хочсимон тўқималар узилиши, елка ва белдаги жароҳатлар, товон фасциити, ассептик некроз каби касалликлар бўйича ўз маслаҳатларини бериб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш зарур, Мелих Малкоч артроскопик жарроҳлик, бўғимлар жарроҳлиги, бўғимлар ҳимояси ва спортчилар физиологияси бўйича иш олиб борувчи машҳур шифокор ҳисобланади. У Истамбулда 15 йилдан бери муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Ўз вақтида Туркия футбол ассоциациясида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини назорат қилиш бўйича бош мутахассис, тиббий маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:10, 07.05.2019.
Ўқилди: 2389 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4478]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4177]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4000]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3081]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2588]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2419]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2297]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2165]

«Ливерпуль» Жаҳон чемпионати кашфиёти учун курашда етакчилик қилмоқда [1872]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1709]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик