“Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсон қачон сафга қайтиши маълум бўлди.
25 ёшли футболчи Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви “Барселона”га қарши ўйинда жароҳат олган эди.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, шотландиялик футболчи “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар лигасида иштирок эта олади. Аммо сўнгги тур доирасида “Вулверхэмптон” билан бўлиб ўтадиган ўйинда қатнашиши сўроқ остида турибди.