“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Ўйинга қандайдир аниқ изоҳ беришим қийин, тўғриси. Бизнинг жамоамизда бугун кўп режалар иш бермади. Бугун биз жуда паст тезликда ўйин намойиш этдик. Бу эса “Бунёдкор”га ҳимояланишда қулайлик яратди. Йигитлардан биринчи навбатда тўпни тезроқ ҳаракатлантиришни сўраган эдик. Лекин бу ишни уддалай олмадик. Якунда қайд этилган натижа адолатли бўлганини таъкидлай оламан. Биз бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмадик. Холбуки, биринчи бўлимда бир нечта қулай имконияткар ярата олган эдик, - дея фикр билдирди мутахассис.