Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Мбаппе «Олтин бутса»ни Мессидан тортиб оладими?

Баҳо:
+ | -2

Европада миллий чемпионатларнинг навбатдаги мавсуми якунланар экан, "Олтин бутса" соврини учун икки даъвогар яққол ажралиб қолди. Булар — "Барселона" сардори Лионель Месси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе.

Франциялик футболчи кеча "Дижон"га қарши бўлиб ўтган Лига 1нинг 37-тури доирасидаги баҳсда "дубл"га эришди. Шу тариқа, Мбаппенинг Франция чемпионатидаги голлари сони 32тага етди.

Месси эса Ла лиганинг ушбу мавсумида 34та гол урган. Каталонияликлар бугун Испания чемпионатининг сўнгги тури доирасида "Эйбар" клуби меҳмони бўлади. Бугун Лео голлар уришга ва ўз натижасини яхшилаб олишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Боиси, унинг рақиби — Килиан ҳисобида яна битта ўйин бор. "ПСЖ" сўнгги турда "Реймс" меҳмони бўлади. 24 май куни бўладиган учрашувда Мбаппе бир нечта голлар уриб, Мессидан ўтиб кетиш имкониятига эга.

"Олтин бутса" совринини сўнгги 2 йилда Месси қўлга киритган. Ушбу совринлар бўйича ҳам Лионель рекордчи ҳисобланади — 5 марта (Роналду ҳисобида 4та "Бутса" бор). Демак, аргентиналик футболчи ушбу мавсумда олтинчи "Олтин бутса"ни ўз музейига қўшиб қўйиши мумкин.

"Олтин бутса-2019" совринига даъвогарлар жадвали:

1. Лионель Месси (Барселона): 34 гол (*2) – 68 очко
2. Килиан Мбаппе (ПСЖ): 30 гол (*2) – 60 очко
3. Фабио Квальярелла (Сампдория): 26 гол (*2) – 52 очко
4. Мбайе Диань (Қосимпоша): 30 гол (*1,5) – 45 очко
5-9. Роберт Левандовски (Бавария): 22 гол (*2) – 44 очко
5-9. Дуван Сапата (Аталанта): 22 гол (*2) – 44 очко
5-9. Пьер-Эмерик Обамеянг (Арсенал): 22 гол (*2) – 44 очко
5-9. Садио Мане (Ливерпуль): 22 гол (*2) – 44 очко
5-9. Муҳаммад (Ливерпуль): 22 гол (*2) – 44 очко
10-15. Карим Бензема (Реал): 21 гол (*2) – 42 очко
10-15. Кшиштоф Пёнтек (Женоа-Милан): 21 гол (*2) – 42 очко
10-15. Люк де Йонг (ПСВ): 28 гол (*1,5) – 42 очко
10-15. Луис Суарес (Барселона): 21 гол (*2) – 42 очко
10-15. Криштиану Роналду (Ювентус): 21 гол (*2) – 42 очко
10-15. Серхио Агуэро (Манчестер Сити): 21 гол (*2) – 42 очко
16. Николя Пепе (Лилль): 20 гол (*2) – 40 очко
17. Душан Тадич (Аякс): 26 гол (*1,5) – 39 очко
18. Кристиан Стуани (Жирона): 19 гол (*2) – 38 очко
19. Николай Комличенко (Млада): 24 гол (*2) – 36 очко
19. Жеймс Варди (Лестер): 18 гол (*2) – 36 очко

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:49, 19.05.2019.
Ўқилди: 20972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.