Хабарингиз бор, эртага ЎзбекистонU – 18 терма жамоаси Берлин U – 18 тенқурларига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Генри Ренош ва жамоа сардори Лауренз Дел қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
Генри Ренош: Бу жамоа Берлин терма жамоаси ҳисобланади. Ўзбекистон томонидан таклиф бўлганидан жуда хурсанд бўлдик ва қабул қилдик. Биламизки, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага яхши ва мазмунли ўйин бўлади деган умитдаман.
Ҳозирча бизнинг академиямиздан ҳеч ким терма жамоага чақирилмаган. Жамоа сардоримиз “Юнион” жамоаси билан шартнома тузди. Умид қиламиз, у терма жамоада ўйнаган илк футболчимиз бўлади.
- Ўзбек футболи ҳақида аввал эшитганмисиз?
- Ҳа (кулади) Тўғриси ўртоқлик ўйини бўлгани учун чуқур ўрганганимиз йуқ. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси кучли ва тезкор футболчиларга эга.
- Ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз?
Ўзимга келадиган бўлсак, футболчи сифатида яхши ўйнай олмаганман қуйи дивизионларда ўйнаганман. Аммо мураббий сифатида 19 йилдан бери Берлин академиясида ишлаб келяпман.
Берлин академиясининг асосий мақсади терма жамоага футболчиларни етиштириб бериш. Энг яхши ўйинчиларга Топ клублардан таклифлар тушади ва уларни сотамиз чунки ёши ўтган сари уларни бизга кераги йуқ бўлиб қолади. Уларнинг ўзи ҳам пул қилиши керак.
- Андижон сизга ёқдими?
- Андижонга энди етиб келдик. Бор йўғи битта кўчани айландик. Бизни яхши кутиб олишди. Машғулотдан кейин яна айланамиз.
Бундеслига жамоаларида ўйнаган тарбияланувчиларингиз борми?
Жером Боатенгни танийсизми? У бизнинг тарбияланувчимиз. Унинг акаси Кевин, Антоньо Рюдигер, “Бавария” бош мураббийи Нико Ковач булар ҳам биздан чиққан. Бир йилда битта шу даражадаги футболчи чиқса бизга катта фойда бўлади. Биз улар билан фаҳрланамиз.
- Гари Линекернинг бир гапи бор “Футболни 22 киши ўйнайди якунда Германия ғалаба қозонади” бу ҳақида фикрингиз.
- (кулади) Биз Германия терма жамоаси эмасмиз. Биз Берлин термасимиз. Аммо биз эртага ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача курашамиз.
- (Футболчига савол)Германия жамоалари асосан нам, илиқ об-ҳавода тўп суришган. Эртага ҳам бизда иссиқ бўлиши кутиляпти бу сизга қийинчилик тўғдирмайдими?
- Ҳа, жуда ҳам қийин бўлади деб ўйлайман. Аммо ўйин 18:00дан кейин бошланади маенимча, бу муаммо бўлмайди деб ўйлайман.
- Агар сизга Ўзбекистон клубларидан таклиф бўлса келасизми? Осиё футболи ҳақида қандай фикрдасиз.
- Яхши биласизлар Германияда футбол анча ривожланган. Катта клубларга ўтиш қийин. Бу ерга келиб ўйнасам қизиқ бўларди. Аммо мен оиламни яхши кўраман ва Германияда қолмоқчиман.
Жалолиддин Қобилжонов, Андижон