Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ўзбекистон U-18 бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев: «Қачонгача номдан чўчиймиз»

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон U 18 терма жамоаси Берлин U 18 тенқурларига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон U-19 бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ва жамоанинг икки етакчиси Жасур Жалолиддинов ва Абдувохид Неъматов қатнашди.

Отабек Ҳўломхўжаев: Ўйинга тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Йигитлар ўйинга тайёр.Фақат бир нарсани олдиндан айтиб қўймоқчиман бу жамоа қандай футбол кўрсатади билмайман. Улар ҳақида маълумотлар ҳам кам. Биз эртага ўз футболимизни кўрсатамиз. Эртага натижа учун эмас чиройли футбол учун ўйнаймиз. Натижа эса асосий босқчиларда бўлади. Ҳозирги кунда жамоамизнинг бир нечта футболчилари Суперлигада асосий таркибда ўйнашмоқда. Уларнинг ҳам таркибини қараб чиқдим. “Герта” сафида ўйнайдиган икки футболчиси ҳам бор, аммо улар ёшлар таркибида ўйнайдими асосийдами билмайман. Лекин улар Европа ҳавосидан нафас олган. Барчасини эртага ўйин кўрсатади. Умид қиламан эртага мухлис боп футбол бўлади.

Ҳозирги кунда мени қийнаётган нарса жамоада марказий ҳимоя чизиғида рақобат йуқ. Манимча бу Ўзбекистоннинг оғриқли нуқтаси бўлса керак. Қолган барса нарсалардан кўнглим тўқ.

Германия? Нима қибди қачонгача номдан чўчиймиз. Бўлдида энди улар ҳам Ўзбекистон деганда қўрқиб туришсин.

 

Жасур Жалолиддинов: Мени биринчи бўлиб “Бунёдкор”га жалб қилган инсон ҳам айнан Отабек ака бўлади.Навоийда ўйнаб юрган вақтимда Отабек ака “Бунёдкор”да ўйнаб кўр, омадингни синаб кўр деганлар. Ўшандан буён Отабек ака маслаҳатлар бериб туради. Отабек ака отамдек бўлиб қолган. Терма жамоада Отабек акани мураббий бўлгани ҳам мен учун омадли бўлди деб ўйлайман.

Мен бу жамоадаги болларни аввалдан биламан. Бу йигитлар билан нимагадир эришишга кўзим етади.

Абдувохид Неъматов: Насиб қилса эртага чиройли футбол кўрсатиб ғалаба қозонамиз. Мураббийларни ишончини оқлаётганимдан хурсандман. Меҳнат қилишдан тўхтамайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:26, 20.05.2019.
Ўқилди: 5512 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.