Кеча Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. Учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Отабек Ғўломхўжаев иштирок этди.
“Авваламбор, стадиондаги муҳит ҳақида гапирмоқчи эдим. Ҳаммаси юқори даражада ташкил этилди. Мухлислар биз учун қойилмақом муҳитни яратиб беришди. Бунинг учун жамоа номидан андижонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаммаси мен кутганимдан ҳам ортиқ даражада бўлди.
Ўйинга келадиган бўлсак, учрашув яхши ўтди. Кўнглим тўлмаган нарса, баъзи йигитларни майдондаги ўйлаб топаётган ҳаракатлари. Бундай ўйинларда футболчилар мухлислариннг “любимчиги”га айланмоқчи бўлади. Баъзи футболчилар арқоннинг учини ўзига тортишга ҳаракат қилишди. Уларни тўғри тушунаман ҳали ёш. Бугунги ўйинда йигитлар ёш болларнинг хатосини қилишди. Ҳали катта футболга қадам қўйишса ҳаммаси ўзига келади. Умумий қилиб айтганда ўйиндан кўнглим тўлди, аммо мен кутган футболчилар ўз ўйинини кўрсата олишмади.
Ўйлашимча, рақибда йўлннинг толиқиши кузатилди. Менимча, навбатдаги учрашувимиз янада қизиқарли кечади. Бугунги ўйинда рақиб бизга футбол ўйнашга қўйиб берди. Рақиб тартибли ҳимоялана олди. Ҳа, бизда голли имкониятлар кўп бўлди. Аммо охирги зарбани беришда йигитларга аниқлик етишмади. Аммо ғалабага лойиқ бўлиш учун ўша вазиятларда охирги зарбани аниқ бера олиш керак. Таркибимизда ҳали 17 ёшга тўлмаган 3-4 нафар болалар ҳам бор. Тўғри, ҳужум қилишни уддалаяпмиз. Бироқ охирги зарбани беришда барибир тажриба етишмаяпти.
Аммо мени хурсанд қиладигани, жамоамизда индивидуал жиҳатдан яхши футболчилар кўп. Мен бундай футболчиларга имконият бераман. Футболнинг чиройи ҳам асли шунда. Олдинги чизиқдаги футболчиларнинг креативлигидан тўғри фойдаланиш керак.
Энди Наманганда ўтадиган ўйинда таркибда ўзгаришларни қиламиз. Биз 22 нафар ўйинчи билан келганмиз ва бугун ҳаммаси бўлиб 16 та футболчи майдонга тушди. Наманганда эса бугун ўйнамаган 6 нафар футболчига асосий таркибда ўзларини кўрсатиш учун имконият бераман.
Шунингдек, келаси ўйинда дарвозамизда ҳам ўзгариш бўлади. Неъматов ўрнига "Лестер Сити" академиясида ўйнаётган дарвозабон ҳаракт қилади.
Бир иккита вазиятларда футболчиларим тўпни тўхтишда хатоларга йўл қўйди. Майдон сифати ҳам янги очилгани билан ҳали ёш, ўзини тутвомаган. Бу баҳона эмас. Сабаби рақиб ҳам биз ҳам шу майдонда ҳаракат қилдик.
Мухлисларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман. Стадиондаги муҳит дахшат. Мен ўзим ҳам мураббий сифатида бундай атмосферада ил марта қатнашдим. Яна бир нарсага хурсандман мухлислар ҳар битта футболчини таниб бўлди. Мухлислар уларнинг креатив ҳаракатларига ўз муносабатини билдиришяпти. Муҳими футболчилар ўзини йўқотиб қўймади”, дея Отабек Ғуломхўжаев сўзларини келтиради Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов.