Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ОЎ-2030 мезбонлиги йўлида: МОҚда «ESL&Network» компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Ўзбекистон 2030 йили бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун кураш олиб бормоқда. Осиё ўйинлари каби йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш манаман деган мамлакатларнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун замонавий инфратузилмалар, коммуникация воситалари, спорт объектларининг қурилиши ва бошқа кўплаб омиллар шай бўлиши керак.

Айни шу йўналишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жаҳоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бугун МОҚга жаҳонга машҳур “ESL&Network” компаниясининг Осиё мамлакатлари бўйича мутахассислари ташриф буюрди. Маълумот учун, “ESL&Network” дунё миқёсида спорт ва маданий соҳалардаги йирик тадбирларни ташкиллаштириш ва уни ёритиш бўйича шуҳрат қозонган компаниялардандир. Мутахассисларни Жасур Матчанов қарши олди.

Йиғилишда МОҚ Бош котиби Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш йўлида юртимизда бу борада қандай ишлар амалга оширилаётгани хусусида айтиб ўтди.

“Юртбошимиз ташаббуси билан 2030 йили Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Сизга маълум бўлганидек, биз бу Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказишни ният қилганмиз. Мусобақани ташкиллаштиришда сизнинг тажрибангиз бизга ас қотади. Биз бунинг учун барча ишларни қилишга тайёрмиз. Тайёргарлик ҳам ҳозирдан бошлаб юборилди. Мамлакатимиз бўйлаб йирик спорт объектлари қурила бошлади. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, молия вазирлиги ва барча ташкилотлар билан бир жамоа бўлиб ишламоқдамиз”, – деди Жасур Матчанов.

Ўз навбатида компания мутасаддиларидан бири Флорен де Шантерак Ўзбекистоннинг бу борадаги имкониятлари хусусида айтиб ўтди.

“Ҳамкорлик борасида бизга мурожаат қилганингиз учун, аввало, ташаккур. Ўзбекистон ёзги Осиё ўйинларини қабул қилиш имкониятига эга. Албатта, бу учун жуда кўп иш қилиш керак. Кўриб турибмизки, давлатингиз раҳбарининг ўзи бу борада жонбозлик кўрсатмоқда. Ўзбекистон ёш ва куч-ғайратга тўла мамлакат, дея таъриф бериш мумкин. Давлат йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Юртингиз Осиё ўйинларига мезбонлик қилса, бу сизлар учун ҳар томонлама фойдали. Негаки, мамлакат имиджини бутун дунёга кўрсатиб беришдан ташқари, унинг ривожланиши ва тараққиёти ҳам тез суратда амалга ошишига ёрдам беради. Бизга керакли барча маълумотларни тақдим қилинг. Буни компаниямиз раҳбарияти билан ўрганиб, қилинадиган ишлар борасида ўзимизнинг дастуримизни ишлаб чиқамиз”, – деди Флорен де Шантерак.

Шунингдек, учрашув давомида мутахассислар комплекс мусобақани қабул қилиш учун меъёрлар ва белгиланган халқаро стандартлар борасида атрофлича маълумот бериб ўтишди. Ўз навбатида Жасур Матчанов мезбон шаҳарлар ва мамлакатимизнинг бу борадаги имконияти хусусида меҳмонларга батафсил айтиб берди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:42, 23.05.2019.
Ўқилди: 2285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.