“Арсенал” ҳужумчиси Дэнни Уэлбек ёзда эркин агентга айланади.
Evening Standard нашрининг хабар беришича, 28 ёшли футболчининг хизматига Англиянинг бешта клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар “Вест Хэм”, “Ньюкасл”, “Кристал Пэлас”, “Вулверхэмптон” ва “Эвертон”.
Англиялик футболчини “Эвертон” қўлга киритиш учун асосий номзод бўлиб турибди.
Маълумот ўрнида, жорий мавсум Уэлбек 8 та ўйинда иштирок этиб 1 та гол ва 2 та голга ассисентлик қилди.