Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Эктор Купер: «Туркия каби кучли рақибларга қарши ўйинлар расмий учрашувлардан олдин биз учун фойдали»

Баҳо:
+ | -

Туркия - Ўзбекистон учрашувидан кейин миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ҳар бир ўйиндан кейин ўзимиз учун тегишли хулосалар чиқариб борамиз. Туркия терма жамоаси билан ўйиндан кейин ҳам ўз хулосаларимга эга бўлдим. Туркия савия жиҳатдан биздан устун терма жамоа. Шунингдек, улар ФИФА рейтингида ҳам биздан анча юқорида туришади. Айнан мана шундай кучли терма жамоаларга қарши ўйинларда хатоларимиз кўринади. Қайси жиҳатлар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини ўзимиз учун аниқлаб оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, биз учун Уругвай, Туркия каби кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Биз ўз даражамиздаги терма жамоалар билан ўйнаб, ғалаба қозониб юрсак, "бизда ҳаммаси жойида экан" деган нотўғри хулосага бориб қолишимиз мумкин. Шу сабабли ўзимиздан савия жиҳатдан юқори бўлган жамоалар билан ўйнашга, уларнинг фонида ўз кучимизни синовдан ўтказиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Туркияга қарши ўйинда бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Бир йўла уч нафар футболчи миллий терма жамоада дебют ўйинини ўтказди. Булар Остон Урунов, Қувондиқ Рўзиев ва Достон Ибрагимов. Улар Туркия каби кучли рақибга қарши ўйинда ўзини йўқотиб қўймади. Биз турли позицияларга бир қатор кучли футболчиларни тайёрлаб бормоқдамиз. Рақобат бор жойда, ўсиш бўлади. Хабарингиз бор, таркибимиздаги баъзи футболчилар жароҳат олишган. Янги келадиган футболчилар уларга рақобат ҳосил қилиши зарур. 

Ўйинимиздаги камчиликлар ҳақида гапирадиган бўлса, биз стандарт вазиятларда яхши ўйин намойиш қила олмаяпмиз. Туркияга қарши ўйинда ҳам ҳар иккала гол стандарт вазиятдан кейин киритилди. Бу борада кўп иш олиб боришимиз керак. Бундан ташқари, рақиб кучли прессинг қилган пайтда биз қийналиб қоляпмиз. Туркия жарима майдончамиз атрофидан прессингни бошлади. Бу вазиятда биз тўпни назорат қилишга қийналдик. Мана шу жиҳат устида ҳам ишлашимиз зарур.

Олдимизда яна иккита ўртоқлик ўйини бор. Мазкур ўйинлардан кейин якуний хулосага келамиз. Сентябрь ойида биз учун расмий ўйинлар бошланади. Жаҳон чемпионати саралашида иштирокни бошлаймиз. Ўшай пайтга қадар терма жамоанинг оптимал таркибини шакллантирамиз. 

Саралаш давомида кучли терма жамоаларга қарши майдонга тушишимизга тўғри келади. Ўша ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриш учун ҳам Туркия каби рақиблар билан ўйинлар жуда фойдали. Ўзимиздан кучсиз рақиблар билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, расмий ўйинларга яхши тайёрлана олмаслигимиз мумкин. Бу ўйинлардаги натижалар, ғалабалар чалғитиб қўяди. Ўртоқлик ўйинлардаги кучли жамоаларга қарши учрашувлар кўп жиҳатдан фойдали.  Ўйиннинг натижасидан кўра, ўйлаб қўйилган режалар қай даражада амалга ошаётгани муҳим. Биз Туркияга қарши ёмон ўйнамадик. Кучли жамоаларга қарши фақат жамоавий ўйин ва кўпроқ ҳаракатланиш эвазига ижобий натижага эришиш мумкин. Машғулотлар давомида айнан мана шу жиҳатларимизни кучайтиришга урғу беряпмиз", - деди Эктор Купер. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:25, 03.06.2019.
Ўқилди: 6267 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.