Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инглизча фоизлар самараси. Баҳолар арзонлашди, даромад эса...

Баҳо:
+ | -

АПЛ учрашувларини кейинги уч мавсум давомида намойиш этиш ҳуқуқи Sky ва BT Sport вакилларига 4,465 млрд. фунтга, яъни амалдаги баҳодан 16 фоиз арзонроққа сотилди.

Ажабланарли жиҳати шундаки, тушумнинг камайиши клублар даромадига таъсир этмайди, айрим жамоалар ҳатто кўпроқ олишлари ҳам мумкин бўлади. Бунинг асосий сабаби нимада?

Бош йўналиш - ташқи сиёсат

Аслида, ТВ-келишувнинг ички бозордаги арзонлашуви мантиқан тўғри жараён. АПЛнинг ички ва ташқи бозордан оладиган даромадларида экспорт салмоғи тобора ошиб бормоқда. АПЛ ташкил этилган 1992 йилда Sky билан имзоланган 5 йиллик илк келишувга кўра клублар ҳар мавсум учун 38 млн. фунт ола бошладилар. Легионерлар сони жуда оз бўлгани сабабли хорижликлар бунга ортиқча эътибор қаратишмаган, ўша даврда техник имкониятлар ҳам ҳозиргидек эмасди. Хорижлик футболчиларнинг миллий чемпионатларда иштирок этишлари бўйича тақиқ олиб ташлангач (1995), легионерлар сафи кенгайиб, хорижий телеканалларнинг АПЛга қизиқиши ортди. Шунингдек, Евро-96 турнири ва инглиз клубларининг ЕЧЛдаги муваффақиятлари ҳам бунга сезиларли турт-ки бўлди.

Ҳозир АПЛ баҳслари намойиши эвазига ташқи мижозлардан олинаётган даромад ички бозордагидан кам эмас, нуфузли чемпионат иштирокчиларининг 50 фоизи легионерлар, унда барча қитъалар вакиллари тўп суришмоқда.

Сўнгги пайтларда АПЛ мутасаддилари бир қатор хорижий келишувларга имзо чекдилар: Хитой билан 535 млн., Яқин Шарқ ва Африка билан 400 млн. фунтлик битимлар имзоланди. 2019 йилнинг март ойи ҳолатига АПЛ ТВ, ҳуқуқлари сотувидан келадиган тушумлар 25 фоизга ошиб, 4,7 млрд.га етгани эълон қилинди. Натижада умумий даромад 8,6дан 9 млрд. фунтга кўтарилди.

Нима учун асосий эътибор экспортга қаратилаётганини тушуниш қийин эмас: футбол мухлисларининг салмоқли қисми хорижда истиқомат қилишади. Инглиз футболининг халқаро нуфузи ортганлиги ТВ-ҳуқуқлари савдосидан олинадиган даромадларни янги мавсумдан бошлаб янгича тизим асосида тақсимланиш даврига тўғри келди.

Маълумки, ички тушумларнинг 50 фоизи жамоалар ўртасида тенг тақсимланар, қолган 25 фоизи жамоаларнинг турнир жадвалидаги якуний ўринларига қараб, яна 25 фоизи эса учрашувлари тўғридан-тўғри намойиш этиладиган жамоаларга ўйинлар сонидан келиб чиққан ҳолда тақсимланарди. Лекин ташқи даромадларнинг тенг тақсимланиши мунтазам равишда халқаро мусобақаларда майдонга тушадиган етакчи жамоалар мутасаддиларини қониқтирмасди. Чунки уларнинг қўшимча меҳнати рағбатдан четда қолаётгандек эди. Тақсимотга тегишли ўзгаришлар киритиш учун эса камида 14та клуб вакиллари овоз беришлари лозим эди. Табиийки, ўртамиёна жамоалар ўз улушларининг камайишини истамасдилар. Фақат грандлар ўз Суперлигаларини ташкил этиш режасини эълон қилганларидан кейин барчани бирдек қаноатлантира оладиган вариантни топиш зарур эканлиги ойдинлашди.

Бу мураккаб жумбоққа ҳам ечим топилди: ташқи намойишлар эвазига олинаётган даромадлар ҳисобидан ҳар қайси жамоага 39 млн. фунтдан ажратилишига кафолат берилди. Аммо янги мавсумдан бошлаб бериладиган бонуслар жамоаларнинг турнир жадвалидаги якуний ўрнини инобатга олган ҳолда белгиланади. Яъни, чемпион 23,8 млн. қўшимча маблағ олса, 20-ўринни эгаллаган жамоа 1,19 млн.га эга бўлади. Шу тариқа аутсайдерлар ҳам ҳеч бўлмаса бир поғона юқорироқ ўринга кўтарилишга уринишлари учун қўшимча мотивацияга, топ-клублар эса, ўз навбатида, «молиявий фейр-плей»га тўлароқ риоя қилиш имкониятига эга бўлишади.

Жорий мавсумдаги молиявий тақсимот аввалгидек қолади. Бироқ еврокубок мусобақаларининг финалларида АПЛнинг 4 вакили майдонга тушишини инобатга олсак, бу жамоаларнинг қўшнилари бинойидек бонусларга эга бўладилар.

АПЛ учрашувларини Буюк Британияда намойиш этиш учун имзоланган ТВ-шартномалар қиймати:

Муддати                  қиймати

                                (млн. фунт)

1992-1997            191

1997-2001            670

2001-2004            1200

2004-2007            1024

2007-2010            1706

2010-2013            1773

2013-2016            3018

2016-2019            5136

2019-2022           4465

Манба: IFF
Киритилди: 10:33, 03.06.2019.
Ўқилди: 2640 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.