Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Неймар Америка кубогидан четда қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар атрофидаги можаро футболчига қимматига тушиши мумкин. Боиси, "ПСЖ" футболчиси охир-оқибат яқинлашиб келаётган Америка кубоги мусобақасидан четда қолиши мумкин.

Бразилиялик аёл полицияга мурожаат қилиб, Неймар ўзига нисбатан жинсий зўравонлик қилгани ҳақида шикоят қилган эди. Футболчи эса буларни инкор қилиб, ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали аёлнинг суратини эълон қилган эди. Натижада Бразилия полицияси 27 ёшли футболчига нисбатан суриштирув ишларини бошлади.

"Мен унинг терма жамоага қайтмаслигини ва унинг қўйиб юборилишини истардим. Унинг руҳий ҳолати Америка кубогида иштирок этиш ва журналистлар билан учрашишга мос эмас", – дея баёнот берди Бразилия футбол конфедерацияси вице-президенти Франсиско Новелетто.

Бу борада якуний қарорни Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите қабул қилади. Америка кубоги-2019 мусобақаси 14 июндан 7 июлга қадар Бразилияда бўлиб ўтади.

Манба: football.ua
Киритилди: 14:50, 05.06.2019.
Ўқилди: 11518 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик