Футбол оламидаги энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашишнинг айни пайти. Эътиборингизга куннинг энг шов-шувли хабарларини тақдим этамиз.
Буффон «Барселона» клуби нишонида
Италиялик посбоннинг «ПСЖ» клубидан кетганидан хабарингиз бор. У ҳозирда ўзи учун қулай вариянт изламоқда. Италиялик машхур журналист Жанлука Демарционинг хабар беришича, «Барселона» Буффонни заҳира дарвозабони сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 41 ёшлик дарвозабоннинг ўзи бундай таклифни жон деб ўйлаб кўришини таъкидлаб ўтган. Бундан ташқари, афсонавий дарвозабонга Италия клубларидан расмий таклифлар ҳам бўлди. «Геноа», «Лацио» сингари клублар уни ўзлари томонга оғдиришга урунаётган бўлса, элитага қайтган «Брешиа» клуби ҳам футболчидан умидини узишни истамаяпти. «Барселона» Тер Стеген учун заҳира дарвозабони сифатида эркин агент бўлсада, номдор футболчини қўлга киритиш учун тез кунларда музокарларни бошлаши кутилмоқда.
Месси «Аргентина» аввалгидан кучсизроқ
«Барселона» клуби супер юлдузи «Копа Америка» турнирида жамоасининг ғалаба қозониш имкони жуда паст экналигини яшириб ўтирмади. У журналистларга берган интервьюсида очиқчасига воқеага изоҳ бериб ўтди:
“Мен бу гал ҳам Аргентина турнир фоворити деб айта олмаяман. Бундан аввалги иккита мусобақада бизда шакилланган таркиб мавжуд эди. Ҳозир жамоада қайта қуриш ишлари кетмоқда. Боз устига, мен ҳам жисмонан, ҳам руҳан жуда толиққанман. Бунга сабаб дея ЙЧЛдаги аламли мағлубиятни кўрсатишим мумкин. Афсуски, айни ўша мағлубият сабабли бу мусобақага тушкун кайфиятда ташриф буюрдим. Тўғри, бизнинг олдимизга қўйилган мақсадлар ўзгаргани йўқ. Тўғри, жамоамиз ўтган сафарги мусобақалардаги каби чемпионлик учун курашади, бироқ натижа биз ўйлагандек бўлмаслиги эҳтимоли юқори.
Эрнесто Валверде Неймарнинг қайтиши борасидаги саволларга жавоб берди
Неймар бошқа клубда тўп сурмоқда. Унинг атрофида кучли футболчилар жамланган. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ Неймарнинг ортга қайтишига ишониш бироз мушкул. Биз усиз ҳам ажойиб футболчиларга эгамиз. Бизда Дембеле ва Коутинё сингари футболчилар мавжуд. Тўғри, Неймарнинг келиши бизни кучайтирмайди дейиш аҳмоқлик бўлар эди. Шундай бўлсада, жиддий қадам олдидан кичик деталларгача ўйлаб кўриш даркор. У «Барселона»ни тарк этганига 2 йил бўлмоқда. Неймарни Католонияда ҳамма нарса қониқтираётган эди. Унинг нима учун клубдан кетганини тушуниш қийин. Неймарнинг яна клубдан кетишни истаб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Футболчилар ўз турар жойини ўзгартириб туришлари оддий ҳол бўлсада, бу жамоанинг ички кайфиятига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Агарда у «Барселона»га қайтишни истаса, маъсулиятлироқ бўлиши керак ва ўз истагини эълон қилиши шарт! У менга қўнғироқ қилгани йўқ. ОАВ дагилар бу ҳақида бонг ураётган бўлсада, бундай воқеа бўлганича йўқ. У «ПСЖ» футболчиси бўлгани учун клубга ҳурмат сақлаши ва миш-мишларга чек қўйиши даркор!
Фернанду Сантуш ғалаба сири ва Роналду ҳақида интервью берди
Шветцария Джака ва Шакири эвазига кўплаб муаммоларни юзага келтиргани рост. Биз уларни зарарсизлантириш учун янги тактик услубдан фойдаланишга мажбур бўлдик. Учрашувда янги тактик схема сабабли бир неча бор қўпол хатоларга йўл қўйдик. Айниқса, жамоа тўпсиз ўйнаган чоғида мени бироз қўрқитди. Феликс, Роналду, Бернарду керагидан ортиқ яқин ўйнашди. Биринчи бўлимда асабийлашдик. Бу камчиликларни танафусдан сўнг бартараф этдик ва ўйинни тўлиқ ўз қўлимизга олдик. Менда ажойиб футболчилар бор. Улар ўзларини кўрсатишлари учун биз тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз шарт. Португалия терма жамоаси исталган тактик услубда ўйнай оладиган камсонли жамоалардан. Терма футболчилари дунёнинг энг қудратли клубларида тўп тепишади ва менинг тактик кўрсатмаларимни тўлиқ амалга оширишмоқда. Биз финал учрашуви учун ўйин услубини танлаганимзча йўқ. Бир нечта машғулотлардан сўнг бу борада қарор қабул қилмоқчимиз. Роналдунинг 3 та голига бўлган катта эътиборни тушуна олмаяпман. У ҳамон ўша-ўша йигит. Биз учун у ижросидаги голлар одатий ҳолга айланган. Бу сизларни бунчалар ҳайрон қолдирганини тушуниш қийин.