“Барселона” дарвозабони Яспер Силлессен ўтган мавсум ва келажакдаги режалари ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Мен агентим билан биргаликда бир қарорга келишим керак. Лекин биринчи бўлиб ўзимга келиб олишим лозим. Умуман олганда, мавсум мен учун оғир ўтди, ҳар-хил кичик жароҳатлар ва ўйин амалиётисиз.
Мен ҳал қилувчи ўйинларда мағлуб бўлдим. Тезроқ ўтган мавсумни эсимдан чиқаришни истайман”, - дейди 30 ёшли посбон Marca нашрига берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, голландиялик посбон ўтган мавсум “кўк-анорранглилар” сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол ўтказиб юборди.