Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Остон Урунов: «Майдон чими сабабли ўйинни жароҳат билан ўтказишга мажбур бўлдим»

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон ва Сурия ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Остон Урунов сайтимиз учун  қисқа интервью берди.

Остон авваламбор ғалаба муборак. Учрашув ҳақида фикрингиз, ўйин қандай ўтди?

- Ўйин яхши бўлди деб ўйлайман. Мураббийнинг кўрсатмаларини аниқ амалга ошириб ажойиб ўйин кўрсатдик. Стадиондаги муҳит ҳам ўйинга яраша бўлди.Бундай муҳит яратиб бергани учун мухлисларга катта раҳмат.

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоага илк марта чақирилдингиз. Эктор Купер ҳақида қандай фикрдасиз?

- Купер жуда ажойиб инсон. Футболчиларнинг кўнглига жуда тез йўл топа олади. У футболчилар ҳар томонлама мукаммал бўлишини хоҳлайди. Мураббийлик фаолиятига келадиган бўлсак, ҳаммаси ажойиб . Бу йиғинда ўзим учун кўп нарсалар ўргандим.

Эктор Купер билан ЖЧ-2022га чиқа оламизми?

- Ҳа, Худо хоҳласа чиқамиз. Биз футболчилар ҳам бунинг учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

“Миллий” стадионнинг чими янгилангандан сўнг иккита ўйин ўтказилди. Сизнингча, стадионнинг майсаси бундай ўйинларга тайёрмиди?

- Майдон чимини яхши демаган бўлардим. Майдоннинг чими сабабли кеча учрашувнинг бошида дарвозага зарба бераман деб жароҳат олдим ва шу тариқа ўйинни жароҳат билан ўтказишга мажбур бўлдим.

Жалолиддин Қобилжонов ёзиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:15, 12.06.2019.
Ўқилди: 7225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.