Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Азар ёки Роналду? Месси жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Эден Азарнинг «Реал Мадрид»га ўтгани ва Роналдунинг йўқлигини билдирмасликка уруниши борасида кўплаб футболчи ва мутахассислар фикр билидришмоқда. Бугун футбол оламидаги энг машхур шахслар томонидан юқорида келтирилган саволга жавобларни тинглаб кўрамиз.

Зайниддин Зидан

Гаррет Бейл жамоамиздан Эден Азар келгани учун кетаётгани йўқ. У бизнинг янги мавсум учун тайёрлаган режамизни кўрди ва бу унга манзур келмади. Айнан шу сабабли у кетиш ҳақида ўйлаб қолди. Агарда у Мадридни тарк этишни истаса, бунга Азарнинг ҳарид  қилинишининг алоқаси йўқ!

Мен Азарнинг ҳарид қилинганидан жуда хурсандман. У ўта юқори даражадаги футбол намойиш этадиган супер футболчи. Ўйлашимча, у ўтган мавсумда бизга етишмаган ҳужумкорликни таъминлаб беради. Мухлисларнинг Азардан умиди катта. Энг асосийси, унга босим ўтказмаслигимиз зарур. Ўзи шундоқ ҳам катта босим остида турган футболчи буни кўтара олмаслиги мумкин, лекин ишонаман-ки, у ҳамма қийинчиликларни енгиб ўтади. «Реал Мадрид» Азарни «Олтин тўп» совринини қўлга киритиши учун энг ажойиб имкониятни тақдим этмоқда. Азар бундай вазиятдан унумли фойдаланиши шарт! Мен у Роналдунинг издоши дея олмайман. Сабаби, Криш ўз позициясида дунё миқиёсида тенгсиз футболчи.

Маурисио Почетиньо

Шахсан мен учун Азар Роналду ва Месси даражасидаги футболчи. Бу уч футболчи экстра класс даражасига кирувчи футболчилар ҳисобланади. Ўйлашимча «Реал Мадрид»нинг Азар билан омади келди. Сабаби, Роналду ва Мессининг даражасидаги футболчилар замонавий футболда бошқа йўқ!

Давид Луиз

Мен Азарнинг кетишидан олдин унга чин дилдан омад тилаганман. У жамоадошлари билан чиройли услубда хайрлашди. Бизда унга нисабатан ҳеч қандай ҳафагарчилик қолмаган. Биз уни тўғри тушундик. Ҳар қандай футболчи янги чақирув олишга ва унга ижобий жавоб беришга тайёр туриши шарт! Азарни ўрнини фақатгина Месси ёки Роналдугина босиши мумкин.  Айни дамда Азар «Реал Мадрид»да Роналдунинг ўрнини катта қийинчиликсиз боса олади.

Жозе Моуриньо

Эден эндиликда «Челси»даги фантастик ўйинлариданда кучлироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўйлашимча, уни Роналду билан солиштириш мумкин, бироқ Роналду ҳалигача Азардан бир бош баландроқ! Шундай бўлсада, Азар «Реал Мадрид» учун катта фойда келтириши аниқ.  Кейинги мавсумда «Реал Мадрид» Испанияда чемпионлик учун бош даъвогар бўлади. Нега дейсизми? Сабаби уларда Зидан ва Роналдунинг ўрнини босишга интилаётган Азар бор!

Месси

Мен ички чемпионатимизга юқори даражадаги футболчи қўшилганидан  хурсандман. Айниқса, унинг бошқа давлат биринчилигида ажойиб ўйинлари билан мухлислар ортирганини инобатга олсак, бу жудаям ёқимли ҳолат. Мен Азарни Роналдуни ўрнини боса олади демаган бўлар эдим. Шунчаки, Эден Азарда «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилиб энг кучли футболчилардан бири бўлиш имкони пайдо бўлди деган бўлар эдим. Азар Роналудунинг ўрнини босиши учун жуда кўп нарсаларни исботлаши зарур!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 17:28, 17.06.2019.
Ўқилди: 20198 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.