“Ренн” ўзининг расмий сайтида “Спортинг” дарвозабони Ромен Саленни ўз сафига қўшиб олди.
34 ёшли посбонни Лиссабон клуби билан шартномаси тугади ва у эркин агент сифатида “Ренн”га ўтди.
Маълумот ўрнида, Сален Португалия чемпионатида 9 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол ўтказиб юборди.