Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Мексика ҳамда Англия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мексика пойтахти Мехико шаҳридаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтган баҳсда инглизлар 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Жуд Беллингем икки дақиқа ичида (36 ва 38-дақиқалар) иккита гол уриб, Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Эътиборлиси, Беллингемнинг биринчи голига Букайо Сака ҳаммуаллифлик қилган бўлса, иккинчи голга Ҳарри Кейн ассистентлик қилди. Бўлим охирига келиб, 42-дақиқада мексикалик Жулиан Киньонес орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Иккинчи таймда жамоалар фақат пенальтилар орқали дарвозаларни ишғол қилишди. 60-дақиқада Ҳарри Кейн Англия фойдасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб, 69-дақиқада ўз жарима майдончасида айнан Ҳарри Кейн қўпол ўйнагани сабабли Англия дарвозасига пенальти белгиланди. Ушбу имкониятдан мексикалик ҳужумчи Рауль Хименес унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. Ҳакам томонидан ўйинга 11 дақиқа қўшиб берилганига қарамай, учрашувда бошқа гол киритилмади.

Ушбу ғалабадан сўнг чорак финалга йўл олган Англия миллий жамоаси Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Норвегияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 12 июль куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати-2026, 1/8 финал
Мексика — Англия 2:3
Голлар: 0:1 — Жуд Беллингем (36), 0:2 — Жуд Беллингем (38), 1:2 — Жулиан Кинёнес (42), 1:3 — Ҳарри Кейн (60, пенальти), 2:3 — Рауль Хименес (69, пенальти).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:19, 06.07.2026.
Ўқилди: 4182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик