Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер ойнасидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукн остидаги қизиқарли маълумотларни беришда давом этамиз. Бугунгу кун кўплаб трансфер янгиликларига бой бўлди ва биз уни сизлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Искога харидор топилди

«Реал Мадрид» клуби ярим ҳимоячиси Исконинг хизматлари билан «Милан» жамоаси жиддий қизиқиб қолди – дея хабар бермоқда «Фоотбал Реад» нашри.
Унда айтилишича, «Милан» «қироллик клуби»га футболчи учун 55 миллион евро беришга тайёр ва ҳадемай расмий музокаралар бошланади. Исконинг ўзи ҳам жамоани тарк этиш ниятида. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ва терма жамоадан чақирув олиш мақсадида клубини ўзгартиришга рози. Томонлар футболчининг нархи борасида бироз тортишсишлари мумкин. «Реал Мадрид» Иско учун бироз кўпроқ талаб қилмоқда. «Милан» эса, иложи борича камроқ пул сарфалаб испаниялик футболчини қўлга киритиш мақсадида.

«Атлетико Мадрид» расман «Челси» футболчисига оғиз солди

«Матрасчилар»  ўз қанот ҳимоячисини сотиб юборгач, унинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги номзодларни кўриб чиқаётганидан хабарингиз бор. Жамоанинг танлови «Челси» ҳимоячиси Маркос Алонсода тўхтади, - деб хабар бермоқда  «Cадена Cопа» нашри. «Атлетико» ҳимоячи учун «Челси» клубига 40 миллион евро таклиф қилмоқда. Конте кетгач, ўйинида пасайиш кузатилган Алонсо ўзи клубини ўзгартириш ҳақида бош қотираётган эди. «Реал Мадрид» тарбияланувчиси саналадиган футболчи Испанияга қайтиш вариянтини қабул қилди ва янги клуб сафига ўтишга тайёр. Шундай бўлсада, «Челси» уни ўз сафида олиб қолиш мақсадида «Хиндулар»нинг таклифини рад этиши мумкин. Агарда «Атлетико Мадрид» трансфер суммасини баландлатадиган бўлса, «Челси» таклифни қайта ўйлаб кўриши мумкин.

"Ливерпул" ўз юлдузнинг қийматини эълон қилди

«Ливерпул» клуби Манени неча пулга сотиши мумкинлигини эълон қилди. «А Бола» сайти тарқатган маълумотларга таянган холда шуни айтиш мумкинки, «Ливерпул» Манени 180 миллион евродан камига сотмайдиган бўлди. Мане билан шахсан Зайниддин Зиданнинг қизиқаётганини инобатга олган клуб ўз футболчисини клубда олиб қолиш учун ана шундай йўл тутди. Бир қарашда ноҳақликдек туюлсада, «Ливерпул»нинг бундай қилишга ҳаққи бор ва клуб ўз юлдузини сақлаб қолиш йўлида ўзининг бор имкониятларини ишга солди. Бундай трансфер учун ҳозирда «Реал Мадрид» клубида маблағ топилиши даргумон. Шундай экан, Мане яна бир неча йил ўзи севган клубида тўп суради.

«ПСЖ» Рабионинг ўрнини босувчи футболчини топди!

Париж супер клуби майдон марказини кучайтириш мақсадида Погбани қўлга киритиш ниятида эди, бироқ бу режа амлага ошмайдиган кўринади. Бундай вазиятда «ПСЖ» ўзи учун «Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Миленкивич-Савични энг қулай вариянт деб ҳисобламоқда. Шу кунларда, клуб сербиялик футболчи учун Рим клубига 63 миллион евро таклиф қилади. Ўтган мавсумда ўйинида пасайиш кузатилган марказий ярим ҳимойчидан пул ишлаб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Сергей якунланган мавсумда 31 та учрашувда майдонга тушди 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шуниндек унинг ҳисобида 3 та голли узатмаҳам мавжуд.

«Тоттенҳем» ажойиб алмашинувни амалга оширмоқчи

«Реал Мадрид» клуби Эриксонни қўлга киритиш фикридан қайтмоқчи эмас. Улар тинимсиз равишда футболчи ва унинг агентига ўз ҳизматларини таклиф қилишмоқда. «Тоттенҳем» клуби Эриксонни қўйиб юбориш эвазига «Реал Мадрид» футболчиси саналадиган Асенциони ўз таркибига қўшиб олмоқчи. «Миррор» нашрининг хабар беришича, бу таклиф «қаймоқранглилар»ни ўйлантириб қўйган ва улар «Тоттенҳем» футболчисини қўлга киритиш мақсадида Асенциони бериш ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўриш ниятида. Агарда бу трансфер амалага ошадиган бўлса, «Тоттенҳем» Эриксоннинг ўрнига бошқа футболчи излашларига хожат қолмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:24, 22.06.2019.
Ўқилди: 16648 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.