Кеча оқшом АҚШ чемпионати доирасида «Ди Си Юнайтед» — «Орландо Сити» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндаги ягона голга ҳужумчи Уэйн Руни муаллифлик қилди. «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси 10-дақиқада майдоннинг ўзига тегишли қисмидан (тахминан 60 метрлардан) зарба бериб, тўпни дарвозага туширди. Бу пайтда «Орландо» дарвозабони Брайан Роу олдинга чиқиб кетган эди. Руни учун бу гол MLS'нинг ушбу мавсумидаги 9-гол бўлди.