Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Лео Месси Бразилияга қарши учрашув олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

«Копа Америка» мусобақаси тобота ўзининг энг қизғин палласига яқинлашиб келмоқда. Кўплаб мухлислар кутганидек финал учрашувида эмас, ярим финал баҳсларида қитъанинг икки гранд термалари тўқнаш келади. Бразилия ва Аргентина учрашуви олдидан мусобақани ёритб бораётган ОАВ Аргентина терма жамоаси ўйинчиларнинг финалга тенг учрашув олдидан билдирган фикрлари билан қизиқшди. Биз эса, уни ўқувчиларимиз учун таржима қилдик.

Армани

Бразилияга қарши баҳс олдидан йигитларда заррача ҳаяжон йўқ. Биз чемпион бўлиш учун келганмиз. «Копа Америка»да ғолиб чиқиш учун эса, Бразилияни мағлубиятга учратишимиз шарт!  Биз учун қай йўсинда ғалаба қозонишнинг сира аҳамияти йўқ. Пенальтилар церийасидами ёки асосий вақтда-мо, асосийси ғалаба қозониб олдинга қадам ташлашимиз!.

Кун Агуэро

Мусобақа стартини ёмон бошлаган бўлсакда, энг муҳим палаларда ўз кучимизга бўлган ишончимизни қайтара олдик. Мусобақада биз учун биринчи рақамли рақиб саналадиган Бразилияга қарши баҳс олдидан бирон нима дейиш жуда мушкул. Нима бўлга тақдирда ҳам майдондаги баҳс ҳаммасини ҳал қилади. Бизнинг мезбонларга нисбатан маҳсус режамиз бор ва биз тўлиқ режа асосида ҳаракат қиламиз. Тўғри Бразилия анчагина кучли таркиб билан мусобақада иштирок этмоқда, лекин бизнинг йигитлар ҳам улардан қолишмайди. Ўйлашимча бу учрашувда биринчи бўлиб гол урган жамоада ғалаба қозониш учун имконият каттароқ бўлади. Биз ўз халқимиз учун бу мусобақада ғалаба қозонишимиз зарур! Бу совринни юртимизга олиб кетиш ниятида келганмиз.

Леонел Скалони

Биз мусобақани қийин бошлаган бўлсакда, уни муваффақиятли давом эттиришни уддаладик. Олдинда бизни Бразилияга қарши турнирдаги энг муҳим учраҳсув кутиб турибди. Шу ўринда Мессига тўхталиб ўтсам. Унинг майдонда ўз вазифаси бор ва у буни ажойиб уддаламоқда. Агарда унинг кийиниш хонасида ва ўйиндан олдин йигитларга қандай руҳий далда бўлаётганини билганингизда эди, уни танқид қилмаган бўлар эдингиз. Шахсан мен учун у жамоанинг юраги! Месси бу Месси ! У доиммо энг кучли футболчи бўлиб қолаверади!
Бразилияга қарши учрашув эса, таркибимиздаги ёш футболчилар учун улкан тажриба бўлиб ҳизмат қилади. Бундай учрашувни заҳира майдонида туриб томошақилиш жуда мушкул. Нима бўлган тақдирда ҳам биз Бразилиянинг ҳужумларини кесиб қўйишга ва иложи борича рақибни тўпсиз қолдиришга уруниб кўрамиз.  Агарда ўз режаларимизни тўлиқ амалга ошира олсак, ғалаба қозониш учун имкониятимиз етарлича. Биз учун гуруҳ босқичидаги учрашувлар ёрдамида яхшигина қизишиб олдик. Улар Парагвай билан учрашувда қийинчилик билан галаба қозонишди ва катта куч йўқотишди.

Месси

Тўғриси, бу мен иштирок этган «Копа Америка» мусобақалари орасида энг ёмони бўлмоқда. Қанчалар истасам ҳам кўнглимдагидек ўйин намойиш эта олмаяпман. Шундай бўлсада, ғалаба қозондик ва кейинги босқич масласини ҳал қилдик.  
Бу мусобақада исталган жамоа ғолиб бўлиши мумкин. Шундай бўлсада, чемпионлик учун биз катта қадам ташлашимиз зарур! Бунинг учун бизда ҳамма имконият мавжуд. Таркибимиздаги йигитларнинг барчаси билан дўстона муносабатдамиз.
Мусобақага келадиган бўлсак, майдонларнинг холати қўрқинчли аҳволда! Бундай майдонда тўп ҳудди қуёнга ўхшаб ҳаракатланади. Уни тутиб олишнинг ўзи мушкул вазифа бўлиб қолмоқда! Афсуски, бундай майдонга кўникишимиз шарт!
Мусобақада ким ғолиб чиқишини айтиш қийин. Бразилия ва Аргентинадан ташқари қолган терма жамоаларда ҳам чемпионлик учун яхши имкон мавжуд. Бразилия ўз уйида ўйнамоқда ва мухлислари кўз ўнгида бор кучи билан ғалаба учун жанг қилади. Шунга қарамасдан, биз ҳам бу мусобақада ғолиб чиқишни истаймиз. Нафақат биз балки, бутун мамлакат шуни кутмоқда. Уларни анча куттириб қўйдик. Ҳар қандай холатда ҳам ғолиблик учун қўлдан келган барча ишни амлага ошираман.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 23:46, 29.06.2019.
Ўқилди: 13936 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.