"Челси"нинг собиқ футболчиси ва янги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард лондонликлар сафига қайтгани ҳақида сўзлади.
"Челси"га бош мураббий сифатида қайтганимдан бағоят фахланаман. Бу клубга бўлган муҳаббатим ва у билан босиб ўтган йўлим ҳаммага маълум. Мен диққатимни янги мавсумдаги ишларимга қаратганман.
Бу ерга чин кўнгилдан ишлаш ва клубга омад келтириш учун келдим. Янги иш бошлашга ошиқиб кетяпман", - дейди Лэмпард.
Лэмпард мураббийлик фаолиятини 2018 йилда бошлаган. Унинг дебют мавсумида "Дерби" чемпионшипда 6-ўринни эгаллади. АПЛ йўлланмаси учун плей-оффда "Астон Вилла"га ютқазиб қўйди.
Футболчи сифатида 2001 дан 2014 йилгача лондонликлар шарафини ҳимоя қилган ва 13 совринга эга бўлган. 211 та голи билан "Челси" тарихида энг яхши тўпурар бўлиб турибди.