Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Анвар Ҳафизов: “Йигитлар катта тажриба тўплашди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Лига кубогининг “D” гуруҳи 3-тури доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Анвар Ҳафизов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Бугунги баҳсда “Андижон” клубига қарши майдонга ёшлар жамоамиз тушди ва мазкур ўйин футболчиларимизга катта тажриба бўлди. Ушбу баҳсда майдонга тушган йигитлар 2000 ва 2001 йилларда туғилишган. Шундай бўлса-да, улар бу ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади ҳамда мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Бу эса бизни  хурсанд қилди. Афсуски, ўз дарвозамиздан 34-дақиқада ўз дарвозамиздан кераксиз тўпни ўтказиб юбордик ва бу жамоа ўйинига ўз таъсирини ўтказди. Шогирдларим кўрсатмаларимни 80 фоизга бажаришди, деб ўйлайман. Умуман олганда, йигитлар ёмон ўйнашмади.Аммо натижага қарайдиган бўлсак,  барибир бугун тажриба ўз сўзини айтди.

- Мазкур учрашувда “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоаси иштирок  этиши олдиндан режалаштирилганмиди ёки ҳаммаси кутилмаганда ўзгариб кетдими?

- Ушбу ўйиндан олдин Лига кубогининг 2-тури доирасида ўз майдонимизда  “Машъал”ни қабул қилгандик.Эртаси куни клуб раҳбарияти бизга “Андижон”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўринглар, Андижонга сизлар борасизлар, дейишди. Мазкур баҳсга тайёргарлик кўриш учун тўрт кунча вақтимиз бор эди ҳамда бу вақтдан самарали тарзда фойдаланган ҳолда, машғулотларга зўр бердик.   

-  Бу ўйинни “Навбаҳор” бош мураббийи Деян Журжевич ҳам кузатди…

- Ҳа, Журжевич учрашувни кўрди. Ўйиндан олдин ҳам бош мураббий билан гаплашгандим. У асосий эътиборини ёшларга қаратишини ва жамоани ушбу баҳсга тайёрлашимни тайинлаганди. Шу боис, ўзи бир қатор ёшларнинг ўйинларини бевосита  кузатиш учун мазкур баҳсга ташриф буюрди.

Мен жаноб Журжевичга таркибимизда  4-5 нафар иқтидорли футболчиларимиз бор ҳамда улар бемалол асосий таркибда ўйнай олади, дегандим. Учрашувдан кейин ҳам бош мураббий билан гаплашдим ва унинг ёшларимиз ҳақидаги фикрлари яхши.

- Деян Журжевичга айнан кимларни тавсия қилгандингиз?

- Аюбхон Жўраев, Комилжон Тожиддинов, Шерзод Ғуломжонов, Миржалол Абдумуталов. Улар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод футболчилар ҳисобланишади.Журжевич уларнинг ўйинларини кўриб, хурсанд бўлди.

- Бугунги учрашувда ёшлар жамоаси иштирок этганини инобатга олсак, “Навбаҳор”нинг Лига кубогига эътибори юқори эмасми?

- Нега энди? Биз учун ҳар бир мусобақа муҳим аҳамиятга эга. Фақатгина биринчи даврада “Навбаҳор” да асосан 13-14 нафар футболчиларнинг зиммасига асосий юк тушди. Шу боис, Журжевич уларга дам беришни маъқул кўрди. Лекин биз ҳам Андижонга шунчаки ўйнаб кетиш учун келмагандик. Иложи борича ютишимиз керак эди. Лекин тажриба барибир устунлик қилди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:41, 08.07.2019.
Ўқилди: 1999 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.