Аргентина футбол федерацияси УЕФАдан Миллатлар Лигасида иштирок этиш бўйича таклиф олди. Бу ҳақда "Fox Sports" нашри ёзмоқда.
Манбага кўра, УЕФА Месси КОНМЕБОЛни коррупцияда айблаб, норозилигини билдирганидан кейин шундай таклиф жўнатишга қарор қилган.
Маълумот учун, Миллатлар Лигаси УЕФА томонидан халқаро ўртоқлик учрашувлари ўрнига ташкил этилди. Ушбу мусобақанинг биринчи ва амалдаги чемпиони Португалия ҳисобланади.