Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Баҳодир Насимов: “Навбаҳор”дан ёқимли хотиралар қолди”

Баҳо:
+ | -

Жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Баҳодир Насимов куни кеча “Навбаҳор” сафини тарк этди. “Лочинлар” таркибини тарк этиш арафасида тажрибали футболчи клубимиз расмий веб-сайти учун махсус интервью берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- “Навбаҳор” мамлакатимиз ва Осиё футболида ўз ўрнига эга клублардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, жорий мавсум арафасида наманганликлар таркибига яхши ниятлар билан қўшилгандим. Аммо жамоа асосан бир ҳужумчи билан ҳаракат қилганлиги боис, Coca Cola Суперлига баҳсларида бошланғич таркибда ҳаракат қилган россиялик футболчи Александр Касьяннинг ўрнига захирадан майдонга тушдим. Бироқ шу ёшимда менга захира ўриндиғида ўтириш ярашмайди.

Шу сабабли, ёзги трансфер “дарчаси” пайтида ўзимга бошқа жамоа топишга қарор қилдим. Ушбу масалада клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби билан гаплашдим ва улар мени тўғри тушуниб, кейинги фаолиятимда омад тилашди.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”ни ёқимли хотиралар билан тарк этяпман. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга яхши шароитларни яратиб бераётган ҳамда мени қўллаб-қувватлаган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров, шунингдек, клуб раҳбарияти ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоа бу йил ўз олдига қўйган мақсадига эришиб, совриндорлар қаторидан жой олиши ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишига тилакдошман.

“Навбаҳор”га 2-давра баҳсларида омад ёр бўлишини тилайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:24, 11.07.2019.
Ўқилди: 2421 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.