Бразилиялик футболчининг кариерасида жумбоқли саволлар жуда кўп эканлигидан хабарингиз бор. Шу кунларда футболчи ўз юртидаги маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюси интернет оламида жуда тез машҳур бўлиб кетди. Кичик бўлсада, қизиқарли материални сизлар учун таржима қилдик
Иқтидор ёки меҳнат?
Худо менга иқтидор берган бўлсада, уни ривожлантириш ўз қўлимда эди. Мен ҳар куни тинимсиз машғулотлар ўтказар эдим. Баъзан соатлаб бирор бир финтни ўзлаштириш учун майдонда қолиб кетар эдим. Айниқса яширин пас услубида тўп ташлаб беришни шу қадар кўп машқ қилдимки, ўйинлар давомида автоматик равишда амалга ошира бошладим. «Эластико» финти борасида мақтана оламан. Уни мендек ҳеч ким сўнгги 25 йилликда амалга ошира олмаган. Бу ҳамма ҳаммаси меннат бўлсада, футболчи иқтидорсиз бўлса, демак у 0 га тенг дегани. Мен ўзимни иқтидорли деб ҳисоблайман. Афсуски, меҳнаткаш эмасман, акс холда юқори даражадаги футболни узоқ муддат кўрсата олган бўлар эдим.
Футболга ташланган илк қадамлар ҳақида
Баъзи бир футболчилардан фарқли ўлароқ мен бу оламга жуда эрта кириб келганман. Отам мени тўп билан машқ қилишга мажбур қилар эдилар. Сўнгра менга ит олиб бердилар ва у менинг энг яқин дўстимга айланди. Иккимиз кундузлари тинимсиз тўп ўйнар эдик. Энг қизиғи мен уни истаганимча алдаб ўтсамда, у сира ҳафа бўлмас, тинимсиз ортимдан чопиб юрар эди…
Ўспиринлик даври ҳақида
17 ёшга тўлган чоғимда ер юзида мен ўхшата олмайдиган бирорта финт қолмаган эди десам ишонасизми? Менга бу сўзни бир нечта буюк футболчилар айтишган…
«Барселона» ҳақида
Мен эски учрашувларимни жуда кўргим келади. Айниқса «Барселона» сафида тўп сурган даврларимдан эсталик бўлиб қолган бир нечта ўйинларни қайта – қайта кўргим келсада, бунинг сира иложи йўқ. Нега дейсизми? Мен у учрашувларни кўз ёш тўкмасдан кўра олмайман. Ўзимда куч топиб ўйинларни кўришга ўтиришим билан виждоним бирданига азоблана бошлайди. Бу шундай ёмон туйғуки, уни тийишнинг сира иложи йўқ…
Ўша даврлардаги тезлигим, жисомоний формамни тунги клубларга бой берганим, ичкилик ва аёлларга муккасмдан кетган чоғларимни ёдга солди бу учрашувлар. Энг ачинарлиси шундаки, мен Деко билан бир неча бор машғулотларга маст ҳолда келганман. Доим ичимдаги овоз тўхташ керак эканлигини, спиртли ичимликлар мени футболдан маҳрум қилишини айтасада, ортга қайтга улгураман деб ўйлар эдим. Ҳаммасини яна аввалги холатига қайтаришга кучим етади деб ўйлар эдим. Афсуки, ортга қайтишга улгурмай қолдим. Бу қора туйнук Роналдинони ўз қарига тортиб кетди.
Месси ва Пеп ҳақида
Кўплаб журналистлар мени Гвардиола жамоадан кетказиб юборган ва асосий ролни Мессига топширган дея бутун дунёга жар солишган эди. Келинг, шу ўринда яна бир сирни очаман. Дўстим Пепе мени кетишимни сира истамаган эди. У охирига қадар мени олиб қолишга урунди. У менга қулайроқ, кам қувват сарфланадиган позицияда ўйнашимни айтиб жамоада олиб қолишга роса урунди. Мен эса, енгилроқ ҳаёт излаб Милан шаҳрига учиб кетдим. Ишонасизми, «Барселона» сафида яна бир майдонга тушиш учун қўлимдаги ҳамма нарсамни берган бўлар эдим. Ҳамма-ҳаммасини ўйлаб ўтирмасдан!
Биз Месси билан қисқа фурсат бўлсада бирга тўп сурганмиз. Кўпчилик мени унинг устози деб ҳам атайди. Бу ғирт ёлғон. Месси умуман бошқача услубдаги футболчи. Мен унга ҳеч нарса ўргатмаганман. Йўқ бир бор футболдан ташқари мавзуда маслаҳат берган эдим. Бу бировнинг сири бўлгани учун сизларга айта олмайман!
Ер юзида унинг миллионлаб мухлислари мавжуд бўлса, мен улар орасида биринчи ўринда тураман деб қўрқмасдан айта оламан. Месси ҳар доим ҳозиргидек бўлган. У ҳақиқий феноменга айланиб улгурди. Бу мавсумдаги омадсизликларга қарамасдан «Олтин тўп» учун менинг номзодим Месси бўлиб қолаверади!