Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Жозе Моуриньо Клопп ва Гвардиола ҳақида нималар деди

Баҳо:
+ | -

«L'E Quipe» нашри журналисти португалиялик футбол мутахассиси билан ажойиб суҳбат қурди.Унда бир нечта қизиқарли саволларга жавоб берган «Беназир» ўзининг келажак режалари борасида ҳам ўртоқлашиб ўтди.

Юрген Клопп якунланган мавсумнинг сўнгги ўйинида узоқ кутилган ЕЧЛ мусобақасида ғолиб бўлди. Бундай ютуқни илк бор қўлга киритганда одам қандай ҳисларни туюши ҳақида сўзлаб берсангиз

-  Юрген ташқаридан ғалатироқ кўрингани билан, аслида жуда ақлли инсон (кулади)… Биласизми, бу шундай туйғуки, у сен билан бир умрга қолади. Ҳудди уни миянг ўз хотирасига ёзиб олаётгандек, ҳудди бир лаҳза ҳам ёдингдан кўтарилиб кетмагандек туюлади. Шахсан мен ўз финалларимни шундай эсалайман. Улар менинг миямда сақланиб қолган. Исталган дақиқада уни хотирлай оламан. Афсуски, финалларни бой берган чоғингда ҳам шундай бўлади. Ўйлашимча, Юргеннинг қаттиқ дискида ҳамма финал ҳақидаги ҳамма маълумотлар сақланиб қолинган. Ўйлашимча, бу ғалаба учун Клопп ҳаммадан кўпроқ ҳақли эди.

«Манчестер Юнайтед»даги муаммолар ҳал этилдими?

Менинг давримда муаммоларнинг боши сифатида Погба кўрсатилган бўлсада, аслида ундай эмас. Бутун бошли тизим нотўғри ишламоқда. Менинг Марциал билан жанжалимни асл сабабини кўпчилик билмаслиги турган гап. Мен уни янада кучлироқ ва кескинроқ бўлишини истаган эдим, холос. У жуда иқтидорли футболчи, бироқ ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмагани учунгина танқид қилдим. «Реал Мадрид»да ишлаган даврларимда Карим билан ҳам шундай суҳбатлар бўлиб турар эди. Мен унга «сен қотил бўлишинг ва яримта имкониятни ҳам голга айлантира билишинг зарур» деб кўп бор уқтирган бўлсамда, бирор маротаба жанжаллашмаган эдим…

ЕЧЛдаги омадсизликдан сўнг «ПСЖ» жамоаси янги мураббий изламоқчи эди. Агарда Париж клуби сизга таклиф билан чиқса, бу таклифни қабул этган бўлармидингиз?

-  Биринчидан мураббийи бор клубни бошқариб бўлмайди. Клуб ҳақида фикрим ижобий. Ажойиб футболчилар жамланган бўлсада, клуб катта маштабдаги мусобақаларда ғолиб бўла олмаяпти. Сен кучли мураббий бўлсангда, бирор мавсум сўнгида бирорта совринни қўлга кирита олмасанг, билгинки, бир йил умринг бекорга кетибди. «ПСЖ» «Бавария» ва «Ювентус» сингари ҳар мавсумда чемпионликни қўлга киритади. Бироқ клуб европанинг гранд клубларидан бироз ортда қолмоқда.

Замонавий футболчилар ҳақида нима дея оласиз? Янги авлод футболчилари ҳақидачи?

-  Эндиликда мураббийлар 20 йил аввалги пайтлардагидек ўйиндан сўнг кийиниш хонасида футболчилар билан 20 ёки 30 дақиқа қолиб суҳбат қура олмайди. Футболчиларнинг қўлларидаги телефон ва гаджетлар уларни тўлиқ ўзларига маҳлиё қилиб улгурган. Аввалари ўйинлардан сўнг йигитлар билан узоқ суҳбатлар қурар эдик. Бу жамоавий ўйин учун жуда муҳим омил эди.  Афсуски, ҳозирги футболчиларнинг эътибори майдондан кўра ижтимоий тармоқлардаги суратларига қаратилган. Улар ўзларининг асл вазифаларини тобора унутиб бормоқдалар. Ҳозир футболчилар ўз ҳуқуқларини талаб қилишади. Биз ҳам уларга уй вазифа беришга ва мухлислар олдидаги бурчларини тушунтиришга урунишимиз зарур

Клопп ва Почетино ҳақида нималар дея оласиз?

-  Уларнинг иккисида ҳам ажойиб режа бор ва бу мураббийлар кучли клубларни бошқариб келишмоқда. Кўпчилик Почетинони трансферларсиз ғалаба қозониб келмоқда дея бонг урмоқда. У ўзи қандай совринни қўлга киритди? Ўз кариераси давомида бирорта кубокни боши узра кўтардими? Мен Почетинонинг меҳнатини ҳурмат қиламан, лекин ЕЧЛ финалида «Ливерпул» бироз кучлироқ эди.

Гвардиола совринлар борасида сиздан ўзиб кетди. Бунга қандай фикр билдирасиз?


-  Бу мени яралайди деб ўйлаганлар адашади (кулади). Менда 25 та соврин бўлсада, агарда «Интер» ва «Порто»да яна бир мавсум давомида ишлаганимда борми?! Менинг совринларим 30 тадан ошиб кетган бўлар эди. Қандай қилиб дейсизми? Мен икки бор мамлакат супер кубогида ва 2 бор УЭФА супер кубогида иштирок этишим ва чемпион бўлишим мумкин эди. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ҳам икки бор зафар қучиш менга насиб этган бўлар эди. Афсуски, бу совринлар ҳақида фақат эслашгина мумкин, холос.

Сиз ишлаган клубларда 3-мавсумга келиб муаммолар пайдо бўлади. Бу ҳақида фикрингиз

-  «Челси»да ички биринчиликда «Манчестер Юнайтед»дан сўнг иккинчи поғонада эдим. ЕЧЛда эса  пенальтилар церийасидагина «Ливерпул»га имкониятни бой бериб ярим финал босқичига қадар етиб келдим. Бундан ташқари, биз кубок ва «Лига кубок» мусобақаларида зафар қучган эдик. 3 - мавсум учун ажойиб натижа.

«Реал Мадрид»да ҳам 3-мавсумга келиб ЕЧЛда ярим финал, қирол кубогида 2-ўрин, ва «Ла Лига»да кумуш медалларга эга чиққан эдим. Бир қарашда қўрқинчили холат эмас.
«Манчестер Юнйтед»да эса ЕЧЛдаги  жуда қийин гуруҳдан чиқишни уддаладик, бироқ АПЛдаги натижаларимиз қониқарсиз эди. Баъзан футболчиларнинг ўйини кескин тушиб кетади. Бу уларга жуда катта юкламалар берилгани билан боғлиқ десам, адашмаган бўламан. Кўпчилик мени футболчиларнинг сувини сиқиб ичади деб ўйлайди. Биласизми, агарда клуб мен каби мураббийларни охиригача қўллаб турсагина узоқ йиллик барқарорликка эришади. Агарда футболчиларга ўз сўзингни ўтказа олмасанг, улар олдида ўз ҳурматингни йўқотасан ва эртага уларнинг ҳеч бири сенга бўйсунмай қўяди. Бундай воқеа юз бермаслиги учун клуб ва мураббий футболчиларни эркалатиб юбормаслиги ва улардан ўз устида ишлашда давом этишини талаб қилиши лозим. «Манчестер Юнайтед»да ишлаган даврларимда бир футболчи олдимга келиб «мени танқид қилмоқчи бўлсангиз ҳеч ким  йўғида қилинг, сизнинг танқидларингиз менинг обрўйимни тўкмоқда»,- деди! Тўғриси, бироз жим бўлиб қолдим. Мен футболчиларимни ака-укадек яқин бўлишини, ўзим эса улар учун оталаридек меҳрибон бўлишни хоҳлайман. Мен учун клуб бир оиладек гап. Оилада эса, ҳар қандай маоммо ҳамма жамлангандагина ҳал этилади. Афсуски, футболчилар бундай ўйламай қўйди!

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:14, 13.07.2019.
Ўқилди: 7413 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.