Шу кунларда «Неймар Жуниор» ҳайрия фонди томонидан уюштирилаётган катта футбол шоусида иштирок этиш учун Бразилияда бўлиб турган Неймар, журналистларни қизиқтирган бир нечта саволларга жавоб берди. Бугун кичик интервьюни сизлар учун таржима қилдик.
Бутун бошли кариеранг давомида энг эсда қоларли ғалаба қайси?
- Дарҳақиқат, ҳар қандай футболчининг битта ажойиб ўйини бўлади. Менда бундай учрашувлардан бир эмас иккита. Биринчиси юртимда бўлган олимпияда финалидаги ғалабамиз бўлса, иккинчиси «ПСЖ» устидан 6 : 1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиним. Тан олиш лозим, бу икки учрашувдан сўнг анчагача тунлари ухлай олмаганман.
Қайси клуб сафида ўзингни оиланинг аъзосидек ҳис қиласан?
- Тўғрисини айтсам, ҳамма клубларимда мени яхши кўришган ва ҳурмат қилишган. Мен ҳам иложи борича ҳеч кимни ҳафа қилмасликка урунаман. Шундай бўлсада, «ПСЖ» устидан қозонилган ғалабадан сонг «Барселона» кийиниш хонасидаги атмосферани алоҳида айтиб ўтишни истаган бўлар эдим. Биласизми, сизнинг жамоангиз ҳар учрашувда ҳам рақиблар дарвозасига 6 гол кирита олмайди. Ўша куни йигитлар билан тонггача байрам қилган эдик. Ҳамма-ҳаммамиз бир оиладек ғалабани бирга нишонлаган эдик.
Кўриниб турибдики, «Барселона»га бўлган меҳринг бўлакча. Агарда бу мавсумда Каталония клуби сени ҳарид қилмаса, қандай йўл тутасан?
- Менинг «Барса»га қайтишни истаётганим ҳақиқат. Агарда бу трансфер амалга ошмаса, мен «ПСЖ» жамоасида тўп сураётганимдан ғурурланишда давом этаман. Париж мени доим ўзига маҳлиё қилган шаҳар. Бу ердаги ҳамма шариотлар мени юз фоиз қониқтиради. Шунчаки, «Барселона» менинг уйим ва инсон ўз уйи томон доим интилади. Бу одатий ҳол. Бундан фалокат ясашнинг хожати йўқ. Менинг уйга қайтишни истаганим «ПСЖ» клубида ёмон инсонлар иш юритади дегани эмас.