Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Майк Тайсон ҳаётидаги энг муҳим жанг кимга қарши бўлганини айтди

Баҳо:
+1 | -

Бокс афсонаси Майк Тайсон шу кунларда Украинанинг Киев шаҳрида бўлиб туридби. Афсонавий боксчи мухлислар билан учрашди ва уларнинг саволларига жавоб қайтарди. Бу суҳбатнинг энг қизиқ жойларини сизлар учун илиндик.

Сиз учун  кариерангиздаги энг муҳим жанг қачон ва кимга қарши бўлиб ўтган?

1988-йилда Лари Ҳолмсга қарши баҳс мен учун энг муҳими бўлган десам, кўпчилик ишонмаса керак. Гап шундаки, мен ёш бола пайтимда у Муҳаммад Алини накаутга учратган эди. Ўша мағлубиятдан сўнг мен бир неча кун кўз ёшларимни тия олмаган эдим. Орадан 3 кун ўтиб мен катта бўлсам, албатта Лари Ҳолмсни накаутга учратаман деб ўзимга ваъда бердим ва юқорида айтилганидек 1988-йилда сўзимнинг устидан чиқдим. Энг қувонарлиси, жангни томоша қилгани шахсан Муҳаммад Али ҳам ташриф буюрган эди.

Ҳозир ҳам машғулотларда фаолмисиз?

Албатта, мен машғулотларсиз яшай олмайман. Бу менинг қонимга сингиб кетган десам ҳам бўлади. Агарда мен машқ қилишдан тўхтасам, эртаси куниёқ семиришни бошлайман ва тўшакка михланиб қоламан. Кейин эса, касаллик мени ўзи билан олиб кетади.

Сиз қайсидир футбол клубига мухлислик қиласизми?

Умуман олганда йўқ, лекин «Арсенал» ва «Челси» клубларининг ўйинларини кўриб тураман. Аргентина терма жамоасининг ўйинларидан завқ олсамда, Бразилия биринчи рақамли терма жамоа!

Сиз дунёдаги энг ёмон спортчилар рўйхатида 3-поғонадасиз. Шу ҳақида нима дея оласиз?

Аслида ўша рўйхатда мен биринчи ўриндаман (кулади). Бу нимаси? Қандай қилиб мен 3-ўринга тушиб қолдим. Рўйхатда ким пешқадам?
 
«Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарез

У нима иш қилганки, мендан илгарилаб кета олишни уддалабти. Менга қарши яккама-якка қолган ҳам шундай «ёмон» спортчига айлана оладими? Мени шу савол қизиқтириб қолди!

Гап шундаки, Суарез ўйин чоғида футболчиларни кўп бор тишлаб олган

Нима бор йўги шунгами? Мен бир боксчининг бутун бошли қулоғини тишлаб юлиб олганман. Бу ишим учун мени 3 миллион долларга жаримага тортишган. У ҳам шундай катта жарима тўлаганми? Шундай экан, мендан биринчи ўринни тортиб олишди деб ҳисоблайман!

Ломаченко ва Усик борасида нималар дея оласиз? Уларнинг имкониятлари ҳақида?

Ломаченкони қанча мақтсам ҳам шунча кам, бироқ Усик ҳақида эшитмаганман ҳам! Эшитган бўлсамда, у Ломаченко каби иқтидорли эмаслигига шубҳам йўқ! Акс холда, мен у ҳақида албатта эшитган бўлар эдим.

Ҳозирги кунга келиб энг кучли оғир вазндаги боксчи сизнинг назлингизда ким?

Бу сўссиз Деонтей Уайлдер! Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

Сизни фильмларда тез-тез кўришга ўрганиб қолдик. Катта ролларни ижро этиш борасида бош қотириб кўрмадингизми?
 
Кино жуда даромадли касб. Мени ҳамма билади. Фильмларда роль ижро этишни қойиллатмайман. Шундай бўлсада, бу ишим учун яхши тўлашади. Бу айни муддао аслида! Агарда тўлиқ рўл ижро этадиган бўлсам, бунинг асл сабаби унга тўланадиган катта пуллар бўлади.

Собиқ боксчи ва спортчилар кўпинча кариералари якунида ўзларини сиёсатга урушади. Сизда ҳам бу борада режалар мавжудми?

Биласизми, мен исталган губернатор ёки шаҳар Мерини танқид қилишим мумкин, бироқ бу сиёсатга аралашаман деганим эмас. Мен ўзи кимман? Менинг онамнинг онаси ким бўлган? Бувимнинг бувисичи? Балки у хитойлик бўлгандир, балки Француз? Бу саволларга ким жавоб бера олади? Ер юзида илк Тайсон фамилияси билан туғулган чақалоқни танийсизми? Йўқ! Мен ўзим ҳақимда айтарли ҳеч нарса билмайман! Шундай экан, қолганларга тўғри йўл кўрсатиш учун менга йўл бўлсин!

Ҳаётингиздан асосий мақсад нима?

Аввалари мендан қўрқишларини жуда истар эдим. Шу нарса учун тинимсиз машқ қилар, ҳаёлимда фақат шу фикр чарх урар эди. Кейин эса тушуниб қолдим. Улар мендан қўрқишди, бироқ ҳурмат қилишмади. Ёмон кўришди. лекин ёрдам беришмади. Ўша чоғларимда қанчалар машхур бўлсамда, атрофимда ҳеч ким йўқ эди. Ҳамма мендан қўрққани учун ўзини олиб қочишга урунар эди…
Орадан бироз вақт ўтиб ҳаммасини тушундим ва ҳаётдаги мақсадимни кескин ўзгартирдим. Эндиликда мени фақат ва фақат инсонларнинг меҳри, илиқ сўзлари ҳаётга бўлган ишончимни янада ошишига сабаб бўлмоқда. Энди ҳаммаси ўзгарди ва мени ҳурмат қилишмоқда.

Конор Макгрегор ва Хабиб борасида фикрингиз билан ўртоқлашинг. Сиз икки спортчи билан ҳам учрашгансиз

Биласизми, Конор бу реклама даҳоси! У иштирокидаги жанглар жуда катта шоуга айланиб кетади. Агар Хабиб ва Конор 10 бор жанг қилишса, ҳаммасида Хабибнинг қўли баланд келади. Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмасада, бу жангни томоша қилиш учун улар пул сарфлайверишади! Сабаби, Конор бу жангни шундай реклама қиладики, унинг ортидан миллиардлаб пул ишлаб олади. Жангни томоша қилаётганларнинг ҳаммаси Конор енга олмаслигини билсада, ажойиб реклама даҳосининг чиқишларидан завқланиб ўз пулларини аямай ишлатишади!

Интервьюнинг давомини тез кунда сайтимизда  ўқишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:01, 14.07.2019.
Ўқилди: 12096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.