Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Бунёдкор» Белорусь клубини енгди

Баҳо:
+ | -

Кеча "Бунёдкор" йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Айтиш керак, эрталабки машғулотлар билан бошланди.

Аниқроғи, футболчилар «тренажер зали»да жисмоний юкламалар олишди. Гарчи 5 соатдан кейин ўртоқлик ўйини бўлса-да, мураббийлар штаби ўйинчиларга жисмоний юкламалар беришдан чўчишмади. Аҳамиятлиси, нонуштадан кейин ўтказилган машғулотларда жисмоний юкламалар олган йигитларимиз тушликдан сўнг бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида рақибга ҳеч қайси жиҳатдан ютқазгани йўқ. Аксинча, учрашувнинг аксар қисмида мезбонларга нисбатан фаол ва мазмунли ўтказишди. Ўйинни ташкил қилиш борасида «Смолевичи»дан устунлигимиз кўринди. Шунчаки, Белорусь чемпионатининг 1-лигасида пешқадамлик қилаётган майдон эгалари ўз уйида ютқазишни хоҳламагани сабабли 90 дақиқа майдонда фаоллик кўрсатди. Таъкидлаганимиздек, сифат борасида бизнинг йигитлар устунлик қилишди.

Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Иккинчи бўлимда чап қанотдан ташкил қилинган ҳужум ҳаводан амалга оширилган тўп узатиш орқали ўнг қанотга кўчди. Тўпни қабул қилиб олган Дилшод Аҳмадалиев бир ҳаракат билан ҳимоячини четга «суриб қўйиб», иккинчи ҳаракатда дарвозани ерлатиб нишонга олди. Вадим Абрамов иккинчи қирқ беш дақиқаликда таркибни деярли ўзгартирди. Мезбонлар эса, биринчи бўлимнинг ўзидан кейиноқ таркибни янгилашди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

СМОЛЕВИЧИ – БУНЁДКОР – 0:1 (0:0)

«Смолевичи»: Алексей Черних, Иван Василенок, Эдуард Жевренов, Игорь Заяц, Владислав Муҳамедов, Александр Краснов, Дмитрий Щегрикович, Анатолий Макаров, Артём Федянин, Дмитрий Гомза, Евгений Барсуков.

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 72), Анвар Ғофуров (Улуғбек Абдуллаев, 78), Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов (Валерий Акопов, 72), Суҳроб Иззатов (Бобурбек Фарҳодов, 72), Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 62), Жасурбек Жалолиддинов (Санжар Рихсибоев, 46), Владислав Нуриев (Миржаҳон Мираҳмадов, 46; Фаррух Икромов, 83).

Гол: Дилшод Аҳмадалиев, 64 – 0:1.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 18:34, 14.07.2019.
Ўқилди: 2553 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик