Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Янги Бекхэм» «янги Роналдиньо»лар ёхуд «Тоттенхэм»нинг энг омадсиз 7та трансфери

Баҳо:
+1 | -

Даниэль Левининг муваффақиятсизликлари

Ишонинг, “Тоттенхэм”нинг раҳбари баҳсли одам. Базан мухлислар унга ажойиб трансферлар учун миннатдорчиликлар билдиришади (Кевин Виммер 18 миллион еврога ”Сток Сити”га сотди). Аммо тескариси ҳам бўлиб туради. Масалан, “шпорлар” мураббийи Маурицио Почеттинога трансферлар учун деярли маблағ ажратмайди.

Эътиборингизга  фойда бермаган “шпорлар”нинг “шов шувли” трасферларини тақдим этамиз.

Элдер Поштига

“Порту” сафидан 2003 йил “Тоттенхэм”га кўчиб ўтади. Ўша вақтда португалиялик футболчи учун бир қатор гранд жамоалар қизиқаётган эди. Футболчи “Тоттенхэм”га ўтгани катта муваффақиятга ўхшарди.

“У бизга ҳужумда катта ёрдам беради. У аллақачон ўз истеъдодини намоён қилган ёш футболчи”,- деганди футболчининг таништирув маросимида Гленн Ходдл.

“Умид қиламан, мухлислар унинг ўйинларидан бир неча мавсум роҳатланади”.

Афсуски, Элдер Поштига лондонликлар сафида бор йўғи бир мавсум ўйнади. У 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва ватанига қайтиб кетди.

Роберто Сольдадо

Роберто Сольдадо 2013 йил 26 млн. фунт эвазига “шпорлар” сафига келиб қўшилди. Сольдадо ҳақли равишда мухлислар эътиборини тортганди. Сабаби у Ла Лигада “Валенсия” таркибида 109та ўйинда 59та гол уришга эришганди.

Ҳаммаси яхши бошланганди. Роберьтонинг пенальтидан урган голи “Тоттенхэм”га “Кристал Пэлас” устидан ғалаба олиб келганди. Аммо, ундан сўнг у гол уришни “эсидан чиқариб” қўйди.

Сольдадонининг фаолиятини бир дақиқа билан эслаш мумкин: “Фиорентина”га қарши ўйинда унда гол уришга 100 фоизлик имконият бор эди. У гол уриши ёки Шадлига пас бериши мумкин эди. Унинг ўрнига футболчи тўпни рақиб дарвозабонига топшириб қўйганди.

Лекин келинг оптимист бўлайлик. Сольдадо ва Адебайорларнинг омадсизликлари Почеттинони Харри Кейнга ишонч билдиришига мажбур қилди.

Паулиньо

Паулиньонинг ажойиб фаолияти учун қарсак чолсангиз арзийди.  У барчасини  Литванинг “Вильнюсе” клубида бошлади, у ердан Польшанинг “Лодзь” клубига ўтди, кейин яна Бразилияга қайтди ва терма жамоадан таклиф олди. У “Коринтианс” сафида 3 мавсумни ўтказди, Лтбертадорес Кубогини ютгач, яна Европага қайтди ва “Тоттенхэм” билан шартнома имзолади.

Конфедерациялар Кубогида Паулиньо мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганди ва келажаги порлоқ юлдузлар сафидан жой олганди. Аммо бразилиялик иқтидор эгаси ҳатто “Тоттенхэм”да ҳам ўйнаб кета олмади.

Лондондан кетгач, у Хитойда ўйнади ва мўмайгина пул ишлаб олди. Шунингдек, у “Барселона”да ҳам ўйнашга улгурди. Ажойиб-а.

Дэвид Бентли

Сўнгги йилларда “шпорлар” трансферларга кам маблағ ажратишмоқда. Аммо 2008 йилда бундай бўлмаган. Жамоа ўшанда 11нафар футболчини қўйиб юборган ва 8та янги футболчи сотиб олганди. Шу йилгина Хуанд Рамоснинг ёдидан чиқмаслиги мумкин.

Янги футболчилар орасида энг қиммати (17 миллион евро) “янги Бекхэм” дея ном олган “Арсенал” тарбияланувчиси Дэвид Бентли эди. Жамоа ундан кўп нарса кутганди.

Аммо, мўжиза содир бўлмади. У шунчаки кундалик хазиллар билан эсда қолди. Масалан, у Гарри Реднаппга бир челак сув қуйворганди.

Жовани дос Сантос

Яна 2008 йил. Истеъдодли футболчи, “Барселона”  тарбияланувчиси дос Сантоса “Тоттенхэм”га 4,7 млн. фунтга кўчиб ўтди. Бу “янги Роналдуньо” учун анчагина кам. Ҳа айтагнча, у вақтда уни “янги Роналдиньо” деб аташарди. Аслида, биз янги Роналдиньо деса Лео Мессини тушунамиз, аммо ҳозир гап Ла Масиянинг энг яхши битирувчиси ҳақида кетяпти.

Шундай бўлсада, Леви бундай футболчини арзимаган пулга сотиб олганини таҳлил қилиши керак эди. Натижада Жовани дос Сантос  бир ёниб ўчган юлдузлардан бўлиб чиқди. У лондонликлар сафида 16та ўйинда майдонга тушган ва бирорта гол ура олмаган.

Даррен Бент

Даниэль Леви ҳақида ҳар нарса дейишингиз мумкин, аммо уни исрофчи дея олмайсиз.Лекин, “шпорлар” таркибида Димитар Бербатов, Робби Кин ваЖермейн Дефо каби ҳужумчилар бўла туриб, 16 миллион Даррен Бентни сотиб олиниши жуда ғалати кўринарди.

Тўғри, у вақтда Бент билан кўплаб жамоалар шартнома имзолашни хоҳлаган. Икки йил ичида у 31та гол урган ва терма жамоа сафида ҳам ҳаракат қилишга улгурган. Аммо у ҳам “шпорлар” ўйин услубига мос келмаган.

У Бербатов каби ақлли эмас, Кин билан ўйнаб кетолмас ва Дефо сингари тиришқоқ эмас эди.

2009 йилда у жамоанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири эди. Аммо у мураббийнинг ишончига кира олмади. “Портсмун”га қарши баҳсда Бент қулай имкониятдан фойдалана олмаганда, Реднапп уни “ҳатто бундай вазиятдан унинг хотини ҳам гол урган бўларди”, деб масҳара қилган эди.

Сергей Ребров

Бу трансфер Леви давридан олдин содир бўлган бўлса-да, мухлислар ҳалигача жамоа оддий бўлишига қарамай Европанинг энг ҳавфли ҳужумчиларидан бири келиб қўшилганди деб эслашади.

Тўғри, ҳозир трансфер бозорида 11 миллион фунт ҳеч нарсама, аммо ўша даврда бу жиддий пул эди. Клубни тўғри тушуниш мумкин эди: Андрей Шевченконинг жамоадошини  ҳам истеъдодли деб ўйлашаган. 

Аммо, Ребров ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмади. Футболчи 4 мавусм “шпорлар” сафида 59та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга эришди. Сўнгра яна у “Динамо Киев”га қайтиб кетди.

Жалолиддин ҚОБИЛЖОНОВ тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:03, 15.07.2019.
Ўқилди: 10930 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.