Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги маълумотлар билан таништиришда давом этамиз.

«Интер» Лукаку учун янги таклиф жўнатади

Италиянинг «Интер» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Лукакуни қўлга киритиш фикридан қайтмаяпти. Контенинг шахсан ўзи бельгиялик футболчини ўз жамоасида кўришни жуда истамоқда.
«Интер» клуби футболчи қаршисига янгиланган таклиф билан чиқди ва унга кўра «Манчестер Юнайтед» футболчи учун 60 миллион евро олади. Бундан ташқари яна айрим бонуслар эвазига қўшимча 5 миллион еврони қўлга киритиши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» Лукаку учун 75 миллион евродан камига рози бўлмоқчи эмас. Бундан ташқари, клуб Лукакуни ўрнини босувчи футболчини 8 – августга қадар топа олмаса, «Интер»нинг исталган таклифини рад этишини эълон қилди.

«Тоттенҳем» Бейлни қайтармоқчи

Ангилиянинг «Тоттенҳем» клуби собиқ футболчисини ортга қайтариш борасида «Реал Мадрид» клубига таклиф жўнатиш арафасида турибди. Унга кўра, «шпорлар» Гарет Бейл учун 60 миллион евро таклиф қилиш ниятида. Бундан ташқари, футболчининг йиллик маоши 8,5 миллион евродан ошмайди. Бу Бейлнинг «Реал Мадрид» клубидаги маошидан 2 баробар камроқ дегани.
«Қироллик клуби» Бейлни катта маоши сабабли  тезроқ сотиб юбориш ниятида. Футболчининг ўзи бир неча бор Хитой клубларидан тушган фантастик таклифларни рад этди. Ҳозирча унинг АПЛга қайтиш нияти бор ёки йўқлигини билишнинг иложи йўқ. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Де Лигтнинг трансфери якунланиб қолди

«Sky Sport» нашри тарқатган хабарларга кўра «Аякс» ва «Ювентус» клублари ўзаро тўлиқ келишувга эришди. Шу кунларда футболчининг трансфери расман эълон қилинади. Футболчининг ўзи душанба куни Туринга етиб келган ва шартноманинг айрим бандларини Мино Раёла билан кўриб чиқишни бошлади.
Манбаа тарқатган хабарларга кўра ҳимоячи учун  «Ювентус» 75 миллион евро тўлайди. Бундан ташқари яна кичик бонуслар ҳам мавжуд.

«ЦСКА» Пушкашга қизиқиб қолди

Италиянинг «Интер» клуби ҳужумчиси Джоржо Пушкаш Россиянинг «ССКА» клуби трансфер нишонига айланди. Руминиялик футболчи 21 ёшгача бўлган футболчилар ўрсатида бўлиб ўтган қитъа чемпионатидаги ажойиб ўйини эвазига бир нечта грандларнинг эътиборини қозонишга муваффақ бўлди.
Ҳозирда у учун «Рома», «Наполи», «Вест Ҳем» клублари ҳам кураш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумни «Палермо» сафида ижарада ўтказганига қарамасдан 9 та гол 6 та голли узатманинг эгаси бўлди.

«Манчестер Юнайтед» «Спортинг» футболчисига қизиқиб қолди

«Спортинг» клуби ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш АПЛда тўп суришга жуда яқин турибди.
«Тҳе Индепендент» нашри тарқатган хабарларга кўра футболчи «Манчестер Юнайтед» клуби мутасаддилари билан музокаралар ўтказмоқда.
Яна хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» бу трансфер ойнаси чоғида асосий трансфер мақсади сифатида айнан португалиялик футболчини белгилаб олган. «Спортинг» ҳужумкор ярим ҳимоячисини 55 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
«Қизил иблислар» футболчи билан келишиб олган бўлсада, унинг трансфер қиймати борасида келиша олмай турибди. Шунга қарамасдан бу трансфер шу кунларда амалга ошиши аниқ.
Бруно Фернандеш учун «Ливерпул» ва «Арсенал» клублари ҳам кураш олиб боришган бўлсада, футболчининг ўзи «Манчестер Юнайтед»да тўп суришни афзал билган.

Мессининг трансфер қиймати пастлади

Машхур трансфермаркет портали футболчиларнинг қийматини янгидан белгилаб чиқди. Унга кўра «Барселона» клуби сардори Лео Месси 10 миллион еврога арзонлади.
Ҳозирда унинг трансфер қиймати 150 миллионни  ташкил этмоқда.
Нархнинг тушиб кетиши сабабини  сайт ходимлари футболчининг 26 – июнь санасида 32 ёшга тўлганини важ қилиб кўрсатишган.
Месси янги рўйхатда Эден Азарни ўзидан ўтказиб юборди ва 6 – ўринга тушиб кетди.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 11:16, 16.07.2019.
Ўқилди: 4501 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.