Ушбу рукн остидаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этмиз.
«Реал Мадрид» клуби Уэслик футболчини сотмоқчи
«Қироллик клуби» ўз футболчисини сотиб юбориш мақсадида унинг трансфер нархини пасайтиришга рози бўлди. Унга кўра «Реал Мадрид» Гарет Бейлнинг трансфер қийматини кескин пасайтириб бўлсада, ундан тезроқ қутилиш ниятида.
Унга кўра футболчини қўлга киритмоқчи бўлган жамоа 60 миллионнинг баҳридан ўтиши лозим. Бундан аввал «Реал Мадрид» клуби футболчини 90 миллиондан камига сотмаслигини эълон қилган эди. Кейинчалик Бейлнинг ножўя қилиқлари пайдо бўлгач уни сотишга қарор қилишди.
Хозирча футболчи учун «Тоттенҳем» клуби яққол даъвогар бўлиб турибди. Улар футболчи учун 40 миллон, бонуслар тариқасида яна 20 миллион евро беришни ният қилишган. «Қироллик клуби» эса бундай таклифдан бош тортган ўз футболчиси учун 60 миллиондан камига кўнмоқчи эмас. Шундай бўлсада, футболчининг йилига 17 миллион маош олишини инобатга олсак, «Реал Мадрид» барибир футболчини сотиб юборади.
«Баруссия Дортмунд» «Юве» футболчисига қизиқмоқда
Игуаин келгач, Мойзе Кинни сотишга мажбур бўлаётган «Ювентус»га бугун «Баруссия Дортмунд»дан таклиф келиб тушди. Унга кўра, немис клуби футболчини 35 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи. Шу кунларда Англиянинг «Эвертон» клуби ҳам футболчини ижарага олиш учун «Ювентус»га расмий таклиф билан чиққан эди. Ҳозирча «Юве» ўз футболчисининг келажаги борасида якуний қарорни эълон қилганича йўқ. Улар футболчи қайси клубга трансфер қилинишидан қатъий назар уни ортга қайтариб олиш шарти билан сотишни ният қилган. «Баруссия Дортмунд» клуби эса, бу шартга рози бўлишни истамаяпти. «Эвертон» эса, футболчининг фақатгина маошини тўлаб бериш учун ижарага олмоқчи.
Шу кунларда Мойзе Киннинг келажаги ҳал бўлади.
Дани Алвеснинг кейинги манзили аниқ
Ҳозирда эркин агентга айланган 36 ёшлик Дани Алвез «Арсенал» футболчисига айланиши мумкин. Гап шундаки томонлар футболчининг агенти билан музокараларни омадли якунлашган. Шундай бўлсада, клуб ва футболчи ўртасида кичик келишмовчилик пайдо бўлмоқда. Дани Алвез ҳафтасига 200 минг евро олишга рози бўлган бўлсада, клуб билан бир йилга мўлжалланган шартномага қўл қўйишдан бош торди. У «Арсенал»дан 2 йиллик шартнома кутмоқда. Клуб эса, Месут Ўзил воқеасидан сўнг 36 ёшлик футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолашни истамаяпти. Томонлар музокаранинг сўнгги палласига етиб келишди. Агарда «Арсенал» Алвеснинг шартига кўнмаса, футболчи «Ювентус»га ўтиб кетишини очиқчасига эълон қилди.
Маълумот учун, «Ювентус» Дани Алвес учун ҳафтасига 230 минг евро бермоқчи.
«Манчестер Юнайтед» ишга киришди
«Қизил иблислар» «Лацио» клуби футболчи Сергей Миленкивич – Савич борасида ўзининг якуний таклифини жўнатди. Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчи учун унинг клубига 72 миллион фунт стерлинг таклиф қилади. Бундан ташқари кичик бонуслар ҳам мавжуд бўлиб, бу трансферга бўлган қизиқишни бироз оширади.
Шундай бўлсада, «Лацио» бу таклифга жавобан ўз футболчиси 90 миллиондан камига сотилмаслигини эълон қилди. Футболчининг ўзи АПЛда ўйнашни истасада, узоқ муддатли шартномаси уни клубга ипсиз боғлаб қўйган.
«Манчестер Юнатед» жамоаси Сергейни жамоани тарк этган Андер Эрреранинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Агарда бу трансфер амалга ошмаса, «Манчестер Юнайтед» бор эътиборини «Тоттенҳем» клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксонга қаратади
Дани Себалос «Арсенал»га йўл олади
Ёшлар терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган Дани Себалос «Реал Мадрид» тасарруфига қайтиб келди.
“«Қироллик клуби» ўз футболчисини Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага беради”,- деб хабар тарқатмоқда «Миррор» нашри.
Бу футболчини қўлга киритишни истаган Унай Эмири шахсан ўзи у билан учрашди ва Себалосни «Арсенал»га ўтишга кўндирди. Бундан аввалроқ футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турган «Тоттенҳем» эса «Реал Мадрид» учун янги таклиф билан чиқишни режа қилмоқда. Себалоснинг шу кунларда Лондон клубларидан бирига ўтиши аниқ бўлиб улгурди.
Бурак Йилмаз «Бешиктош»дан кетмоқчи
Туркиянинг «Бешиктош» клуби ҳужумчиси Бурак Йилмаз клубдан кетишни истамоқда. Мана икки ҳафта давомида футболчи ва клуб мутасаддилари ўртасида катта жанжал давом этмоқда. Йилмаз клубни 6 ойдан бери маош тўламаётганликда айбламоқда. Клуб эса унга ҳеч қандай қарзи йўқлигини такрорламоқда. Ушбу трансфер ойнаси чоғида футболчи ўзини сотиб юборишларини талаб қилди. КЛуб эса унинг талабларини қондирмоқчи эмас.
Бу вазиятдан Италиянинг «Лечче» клуби фойдаланиб қолмоқчи. Клуб футболчининг «Бешиктош» билан шартномасини бекор қилиш учун 1,5 миллион евро беришга тайёр эканлигини расман тасдиқлади. 34 ёшлик футболчининг келажаги шу ҳафтада ҳал бўлади.