“Эвертон” ярим ҳимоячиси Адемола Лукман “РБ Лейпциг”га ўтади, дея ёзмоқда Sky Sports.
Манбанинг хабарига кўра, немис клуби футболчи билан келишувга эришган. Футболчининг трнасфери “Лейпциг” учун 25 миллион еврога тушади. Англиялик футболчи “буқалар” билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсум ярмини “РБ Лейпциг” сафида ижарада ўйнаган.