"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клубнинг ёзги трансфер режалари ҳақида гапирди.
"Аввал айтиб ўтганимдек, бу сафар "Ливерпуль"нинг энг фаол трансфер ойнаси бўлмайди. Охирги ики йилда жамоа учун кўп маблаҳ киритдик. Одамларнинг айтишича, биз 200 ёки 300 млн фунт сарфлар канмиз. Буни фақат "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" ҳар йили қилишлари мумкин. "Реал" ва "Барселона" ҳам", - дейди Клопп.
"Ливерпуль" ушбу трансферлар ойнаси чоғида ҳозирча фақат биргина харидни амалга оширдилар: голландиянинг "ПЕК Зволле" клубидан 17 ёшли ҳимоячи Сепп ван ден Бергни. Яқин кунлар ичида ливерпулликлар сафини "Фулҳэм"дан 16 ёшли Харви Эллиот тўлдириши кутилмоқда.