"Ливерпуль" клуби собиқ ҳужумчиси Дэниел Старридж футболга пул тикиш қоидаларини бузгани учун четлатилди.
The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра англиялик футболчи ушбу ҳолат юзасидан 6 ҳафтага футболдан четлатилди.
Шунингдек 83,5 минг евро жарима ҳам тўлайдиган бўлди.
Старридж ўз акасига букмекер контораларида “Севилья”га ўтишига пул тикишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Старриджнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етган ва айни дамда эркин агент ҳисобланади.