Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Трансфер ойнасидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламидаги энг сўнгги трансфер янгилклари билан таништиришда давом этамиз

«Наполи» «Арсенал»ни ортда қолдириши мумкин

«Diaro De Sevilla» нашрининг хабар беришича, «Наполи» клуби «Лион» жамоаси сардори Набил Фекир билан жиддий қизиқиб қолди.

Франциялик футболчининг ўзи тезроқ бошқа клубга ўтишни истамоқда. Унинг ўрнини боса оладиган футболчи излаш ишлари бошланиб кетди. Ҳозирда «Наполи» футболчининг агенти билан музокараларни бошлади. «Лион» клуби Фекирни ўз сафида олиб қолиш ҳақида ўйламаяпти ҳам. «Наполи» «Реал Мадрид» футболчиси Хамесни қўлга кирита олмагача, бор эътиборини Набил Фекирга қаратишга қарор қилди. Набил Фекир билан «Бетис» ва «Арсенал» жамоалари кураш олиб боришаётган бўлсада, «Арсенал» футболчини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин келган эди. Эндиликда курашга «Наполи» қўшилди ва «Арсенал»да имконият камайиб кетди.

«Манчестер Юнайтед» янги харидга яқин турибди

Ангилиянинг «Манчестер Юнайтед» жамаоси «Спортинг» клуби футболчси Бруно Фернандеш билан жиддий қизиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Икки клуб музокараларни муваффақиятли отказишмоқда ва тез орада футболча АПЛга йўл олади. Гап шундаки «Спортинг» клуби Бруно Фернандешнинг трансфер қиймати борасида «қизил иблислар» билан келишувга эришди. Унга кўра улар ўз футболчилари учун 50 миллион евро миқдорда пулни қўлга киритишида. «Манчестер Юнайтед» Фернандеш билан 5 йиллик шартнома тузади. Бруно Фернандешнинг трансфери расман шу  ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.

Сарри Роналдунинг келажаги борасида нималар деди

«Ювентус» клуби устози Сарри янги мавсум олдидан Роналдунинг қайси позицияда ҳаракатланиши борасида баёнот берди : “Роналду ҳужумнинг чап қанотида ҳаракатланган бўлсада футбол оламида жамоавий ва шахсий ютуқларнинг барчасини қўлга киритган кам сонли футболчилардан бири саналади. Биринчи навбатда унинг айнан шу позицияда қолишини таъминлашга ҳаракат қилмиз. Шунга қарамай, унинг юқори даражадаги футболчи эканлигини инобатга олсак, у яна 10 метр суруладиган бўлса ҳеч нарса ўзгармайди.

Погба бошқа қолмоқчи эмас

Франциялик футболчи «Манчестер Юнайтед» жамоасидақолишни сира истамаяпти. У бугун бу ҳақида расман эълон қилди ва орзуйи Зайниддин Зидан қўл остида «Реал Мадрид» жамоаси сафида тўп суриш эканлигини расман эълон қилди. Футболчининг агенти эса, «Манчестер Юнайтед»клуби раҳбарлари билан унинг трансфер нархини бироз камайтириш борасида музокарлар ўтказмоқда. «Манчестер Юнайтед» жамоаси Погба учун 150 миллион евродан камига рози бўлмоқчи эмас.
«Реал Мадрид» жамоаси Погбани қўлга киритиши учун бир нечта футболчиларни трансферга қўйиши зарур. Акс холда, Погба янги мавсумни «Манчестер Юнайтед» сафида ўтказади.

«Тоттенҳем» ўз футболчиси сақлаб қолмоқчи

«Тоттенҳем» клуби даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксонга янги шартнома таклиф қилди. Унга кўра клуб Эриксонни ўз тарихидаги энг баланд маош олувчи футболчига айлантирмоқчи. Аввалари катта иқтдорига қарамасдан футболчи ҳафтасига 100 минг евро маош олган бўлса, эндиликда клуб уни сафида олиб қолиш учун унинг маошини 250 минг еврога кўтариб қўймоқчи. Гап шундаки, Эриксон бошқа клуб сафига ўтмоқчи эканлигни расман эълон қилди ва у борасида клубга бир нечта таклифлар ҳам келиб тушди. «Шпорлар» қанчалар тежамкор режимда ишлашга урунишмасин иқтирдорли футболчини жамоада салқаб қолиш учун шундай йўл тутишди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

«Рома» «Фиорентина» ўйинчисини сотиб олишга яқин

«Фиорентина» клубининг франциялик футболчиси Жордан Верату шу кунларда Римнинг «Рома» жамоаси билан шартнома имзлошга жуда яқин турибди. Ҳозирда тибиий кўрикдан ўтаётган футболчининг трансфери шу кунларда эълон қилиши кутилмоқда.
«Рома» футболчини сотиб олиш шарти билан 1 миллион евро эвазига ижарага олди. Ижара сўнгида эса, «Фиорентина» жамоаси ҳисоб рақамига яна 16 миллион евро ўтказиб беради.

Эсалтиб ўтамиз, Верату якунланган мавусумда 33 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасини 5 бор ишғол қилди. Шунингдек унинг ҳисобида 3 та асисит ҳам мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:33, 21.07.2019.
Ўқилди: 6412 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.