Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Фекир "Бетис"га ўтади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг "Бетис" клуби "Лион" билан Набил Фекирни 25 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича келишиб олди деб хабар беради El Transistor.

Манбанинг маълум қилишича, Франция терма жамоаси аъзоси жамоа билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Аввалроқ, Фекир билан "Севилья", "Валенсия" ва "Милан" жамоалари қизиқган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Фекир Франция Лигасининг 29 ўйинида иштирок этиб 9 та гол ва 7 та голлик узатма амалга оширган.

Чемпионлар лигасида эса 26 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида 6 учрашувда 3 та гол ва 2 та голлик узатма бор.

    

Манба: El Transistor
Киритилди: 13:02, 22.07.2019.
Ўқилди: 2261 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.