“Интер”да бош мураббий постида ўзгариш бўлгандан бери 3 та футболчи трансферга қўйилди. Раҳбарият Антонио Контенинг режаларига кирмаган Иван Перишич, Раджа Наинголан ва Мауро Икардиларни сотмоқчи.
Натижада эса “Нерадзурри”лар шу учала футболчи ортидан жами 100 млн евро йўқотмоқда. Масалан, ўтган йили 110 млн еврога қийматлантирилган ҳужумчи Мауро Икардининг нархи айни дамда 60 млнга баҳоланмоқда. Ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” 50 млн евро таклиф қилган Перишични эса “Интер” энди 30 млн еврога пулламоқчи. Клубга 39 млн еврога тушган Наинголаннинг хозирги нархи 15 млн евро.
Умумий ҳисоблаганда, “Интер” учала футболчидан жами 100 млн евро зарар кўрмоқда.