Футболчининг агенти музокаралар учун Италияга ташриф буюрди.
"Лилль" жамоасининг энг яхши тўпурари Николас Пепе "Наполи"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.
24 ёшли ҳужумчи яқин келажакда неаполитан жамоасининг футболчисига айланиши мумкин. Пепенинг агенти Жорж Мендеш Италияга клуб билан музокаралар олиб бориш ва футболчининг шахсий шартномасини муҳокама қилиш учун келган.
Тахминларга кўра, "Наполи" футболчи учун 60 млн евро тўлайди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда ивуарлик футболчи "Лилль" сафида 38 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол ва 14 та голлик пас берган.