Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш келажакдаги мақсадлари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Мен жаҳон чемпионатини ютганимдан кўра, бир мавсумнинг ўзида “Олтин тўп”, Испания чемпионати ва чемпионлар лигасини ютганим яхши.
Менинг трансферим қанча туриши мени қизиқтирмайди. Мени ишим шу, ва мен бу вазифани бажариш йўлини топишим лозим”, - дейди Фелиш.