Кириш Регистрация

МОҚ қошида ташкил этилган илмий-методик марказнинг дастлабки фаолияти таҳлил қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Токио Олимпиадасига терма жамоамиз вакилларини ҳар томонлама пухта тайёрлаш ва унда юқори натижалар қайд этиши учун барча спорт соҳалари жамжиҳатликда фаолият олиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган навбатдаги йиғилишда МОҚ қошида ташкил этилган илмий-методик марказнинг дастлабки иши кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрация спорт секторининг раҳбари Шавкат Султонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти Азиз Камилов, федерациялар раҳбарияти, спорт фахрийлари, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутасаддилари ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Ўз меҳнатини аямаётган барча спорт жонкуярларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ҳозир терма жамоа вакилларининг машғулотларини чуқур ўрганиб, уни таҳлил қилиш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети профессорларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Хорижда йиғин ўтказаётган терма жамоаларимизнинг фаолияти ҳам ўрганилмоқда. Ишчи гуруҳга ўша жойнинг қандай яхши шароити бор, уни ўзимизда ҳам татбиқ қилса бўладими каби жиҳатларни ўрганиш вазифаси юклатилган. Бунда фахрийларимизнинг ёрдами ҳам керак. Айнан уларнинг бой тажрибаси асосида ўзбек спортининг эртасини яратамиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

 

Иш давомида ташкил этилган илмий-методик марказнинг дастлабки фаолияти, спорт курашлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг машғулотларини ўрганиш натижасида қайд этилган хулосалар тингланди. Йиғилиш доирасида Шавкат Султонов, Ойбек Касимов, спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ва педагогика фанлари доктори, профессор Фикрат Керимов ҳам сўзга чиқиб, ўзбек спортининг тараққиётида йўлга қўйилган ушбу қадамнинг ўрни хусусида гапириб ўтишди. Шунингдек, илмий-методик марказнинг келгуси фаолиятида эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар, унинг ишини янада сифатли ва мукаммал қилиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:11, 26.07.2019.
Ўқилди: 1513 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.