Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Содиқ футболчилар

Баҳо:
+ | -

Замонавий футбол борган сари катта шоу бизнесга айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирда исталган футболчини катта маош кўрсатилган узоқ муддатли шартнома билан ўз жамоангизга қўшиб олишингиз мумкин. Шундай бўлсада, айрим футболчилар борки, уларни клубга ва мухлисларга бўлган содиқликлари олдида сўз ожиз. Бугун ана шундай йигитлар ҳақида сўз боради

Марко Ройс

Германиялик футболчи Юрген Клопп қўл остида ўртамиёна футболчидан супер юлдуз даражасигача кўтарила олди. Унинг иштирокидаги ўйинлар кўплаб грандлар эътиборини тортгач, футболчи учун бирин-кетин харидорлар кўпая бошлади. Клопп даврида Гёзте, Ҳуммелс, Левандовский сингари футболчилар қулай шартнома илинжида «Бавария»га ўтиб кетишган бўлсада, Марко ўз сўзида қатиъй турди ва жамоасини ўзартирмади. «Бавария» футболчи учун 25 миллион евро таклиф билан чиққанида ҳам, «Барселона» 35 миллион евро ва ажойиб маош кўрсатилган шартнома таклиф қилганида ҳам футболчи ўз жамоасига содиқ қолди. Унинг клуб ва унинг равнақи йўлида жамоада қолгани боис «Боруссия Дортмунд» раҳбарлари уни жамоа сардори этиб тайинлашди.

Франк Рибери

2007 – йилда «Бавария» сафига ўтган Франк чинакам шу жамоа фарзандига айланиб қолди десак, адашмаган бўламиз. Ўзининг қанот бўйлаб рейдлари орқали миллионлаб мухлислар орттирган камтарин футболчи ўз кариераси давомида бирор маротаба маош борасида Мюнҳен клуби мутасаддилари билан тортишмагани билан эмас, бир неча бор катта таклифларни рад этгани билан «Бавария» клуби мухлислари хотирасида узоқ муддат қолиши аниқ. Футболчи учун ўз вақтида «Барселона» 25 миллион евро ва бир футболчи таклиф қилган бўлса, орадан кўп ўтмай «Челси» 65 миллион евро  ва супер шартнома таклиф қилган чоғида ҳам ўз сўзида маҳкам қолди. Раман Абрамовичнинг пулларига ҳам учмаган футболчи ўзининг ёшлигини клуб учун сарф қилди. Кариераси давомида 22 та совринни боши узра кўтарган футболчи тантанали равишда ўтган мавсум сўнггида кузатиб қўйилди.

Эдин Джеко

«Манчестер Сити» жамоаси сафида ўзини тўлиқ кўрсата олмаган футболчи «Рома»га ижарага бериб юборилади. Босниялик футболчи кутилмаганда ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказишни бошлайди ва «Рома» сафида «А церийа»нинг тўпурари бўлишга муваффақ бўлади. Орадан 2 йил ўтгач, «шаҳарликлар» уни ортга қайтариб олишга урунган, «Ювентус» футболчи учун икки ҳисса каттароқ маош таклиф этган бўлсада, футболчи Рим клубида қолиш учун барча таклифларни рад этди.
Ҳозир ҳам унинг ҳизматлари билан шахсан Контенинг ўзи қизиқаётган бўлсада, футболчи жамоада қолишни истамоқда. Бундан ташқари 33 ёшлик футболчининг ҳизматлари учун Хитой клублари йилига 13 миллион евролик шартнома таклиф қилишган бўлсада, Джеко содда ҳаёт тарзини танлади.

Эдинсон Кавани

«Наполи» жамоасидаги ажойиб ўйинлари сабабли «ПСЖ» эътиборини тортган ҳужумчи Париж клуби сафига бориб қўшилди ва 7 мавсум давомида жамоанинг чинакам етакчсига айлана олди. Футболчи ўз вақтида «Челси», «Атлетико Мадрид» «Реал Мадрид» сингари супер клубларга рад жавобини беришни уддасидан чиққани унинг мухлислар олдида ҳурмати ошишига сабаб бўлди. Тўғри, кейинчалик жамоага Неймар келгач Кавани иккинчи планда қолиб кетгандек туюлиши мумкин, бироқ Эдинсон жамоаси учун юқори даражада ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Ҳозирда Кавани учун бир нечта Хитой клублари фантастик шартнома таклиф қилган бўлсада, футболчи «кўҳна қитъа»да тўп суришни афзал билмоқда. Унинг бир сўзли эканлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:52, 26.07.2019.
Ўқилди: 2629 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.