Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

«Реал»нинг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳақида Моуриньо ва Гризманн нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Бугунги куннинг энг муҳим воқеаси сифатида интернетни ларзага сологан Мадрид дербиси ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этишда давом этамиз. Таниқли «Фут Базза» нашри айнан шу ўйиндан сўнг футбол оламидаги машҳур инсонларнинг фикр ва мулоҳазаларини бир жойга жамлаб кичик мақола сифатида эълон қилди. Биз эса, уни сизга илиндик.

Жозе Моуриньо

Буни ажабланарли жойи йўқ. «Реал Мадрид» ҳимояда жуда ёмон ўйнади. Тартибсиз ва ишончсиз футбол намойиш этди. «Атлетико» эса, бу учрашувга ўта жиддий ёндошди ва 7 та гол киритмагунча тўхтамади. Биласизми, бу натижанинг сира ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Мадрид дербисида «Реал» шу қадар бўш ўйнадики, ҳатто «Арсенал» ҳам уларни йирик ҳисобда мағлуб эта олган бўлар эди.

Эрнесто Вальверде
Мен бошқа жамоаларни муҳокама қилишдан кўра, ўз жамоамга эътибор беришни авзал кўрман. Бу ўртоқлик учрашуви эди. Шу учрашувни деб уларни курашдан чиқариб юбориш мумкин эмас. Улар бизга янги мавсумда муаммолар туғдиришга қодир.

Рио Фердинанд

Мен учрашув давомида «Реал Мадрид»дек қудратли жамоага қарши қўрқмасдан тўп сурган Жоау Фелишнинг ўйинига қойил қолдим. У атиги 18 ёшда! У жуда ёш бўлсада, дерби учрашувида ўтамиёна клубга қарши тўп сургандек хотиржам учрашувни ўтказди. Унинг келажаги порлоқ. Симионе қўл остида у супер футболчи бўлиб етишиш имконига эга. «Реал Мадрид» жамоаси ҳақида тўхтовсиз гапириш мумкин. Ҳимоя олдинги мавсумдан ҳам заифлашиб қолган. Янги футболчилар эса, сира мослашиб кета олишмаяпти.  Жамоага вақт керак. Ўйлашимча, Зидан бу муаммоларни бартараф этишга қодир мураббий.

Даниел Себальос

Мен бу учрашувни зўрға кўрдим. Йигитлар бу ўйиндан хафа бўлмаслиги лозим. Ахир бу мавсумолди учрашувлар, холос. Жамоанинг кучини ўртоқлик учрашувида эмас, расмий ўйинлардагина билиб олса бўлади. «Арсенал»? Мен бу жамоанинг ишқибозиман десам, адашмаган бўламан. Хосе Антонио Реес билан бир шаҳарданмиз. Мен унинг «Арсенал»даги ўйинларини кўриб катта бўлганман. Бу клубга ўтишдан аввал дадам билан маслаҳатлашдим. Улар мени кўп ўйламасликка ва қарорни қабул қилишга ундадилар. Умид қилманки, бу клубда Реес сингари ўз ўрнимни топа оламан.

Антуан Гризманн

Мен ўйин натижасини кўриб бироз ҳайрон қолдим ва қувондим. «Реал Мадрид» сингари жамоа устидан қозонилган ғалабани тарихий деб аташ мумкин. Собиқ жамоамнинг ғалабаси мени қувонтирди. «Атлетико» доимо менинг юрагимда қолади ва мен бу клубга доимо омад тилаб қоламан.  Тўғриси, Симеоне бу учрашувдан сўнг мени яна бир бор ҳайрон қолдирди. У билан алоқаларимиз устоз-шогирд мақомидан анча баландроқ. Биз у билан бир оила аъзолари сингари яқинмиз. Симеоне олдида қарздорман ва уни ҳурмат қиламан. Умид қиламанки, футболчилик фаолиятим якунлангандан сўнг ҳам тез-тез учрашиб турамиз. Янги мавсум олдидан собиқ клубимга омад тилаб қоламан.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:46, 27.07.2019.
Ўқилди: 12485 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.