Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Алишер Юсупов жамоамиз учун Загреб Гран-присида чиройли якун ясаб берди

Баҳо:
+ | -

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи халқаро мусобақа якунланди. Оғир вазн тоифасида кечган бугунги кун терма жамоамиз учун омадли хотима топди.

+100 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Алишер Юсупов мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Юсупов мусобақа давомида Осиё ўйинлари ғолиби кореялик Сунгмин Ким, шунингдек, Словения, Польша терма жамоаси вакилларини мағлуб этди. Голландиялик Рой Майер дзюдочимиздан чорак финалда устун келганди. Бронза медали учун кечган курашда эса россиялик Ален Цховребов доғда қолдирилди.

Шу тариқа Алишер Юсупов фаолиятида илк бор Гран-при мусобақасининг медалига сазовор бўлмоқда. Шунингдек, жаҳон ва Токио Олимпиадаси учун 350 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса Загреб Гран-присида 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди. Бу эса 86 мамлакат орасида бешинчи натижадир.

Манба: Olympic
Киритилди: 22:54, 28.07.2019.
Ўқилди: 2172 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.