Ўзбекистон Суперлигаси 14-тур ўйинлари якунига етди. Ҳар доимгидек тур лауретларини эълон қилишда давом этамиз.
Stadion.uz талқинига кўра, Суперлига 14-турининг энг яхши футболчиси деб "Пахтакор” футболчиси Жалолиддин Машарипов топилди.
"Шерлар" футболчиси “Қўқон-1912”га қарши кечган баҳсда жамоасининг илк голига муаллифлик қилди. Қолаверса, яна иккита голга ҳаммуаллифлик қилишга эришди ва жамоасининг ғалабасини таминлади.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” – “Қўқон-1912” баҳси “шерлар”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.