"Реал Сосьедад"нинг 31 ёшли мексикалик ҳимоячиси Эктор Морено Қатарнинг "Ал-Гарафа" жамоасига кўчиб ўтади.
Жамоалар принципиал жиҳатдан келишиб олдилар.
Айни дамда футболчи Қатарда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтиш арафасида, шундан сўнг шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Морено 2018 йил февралига қадар "Рома"да тўп сурган.